ЯНГИ РАҲБАРГА ИШОНЧ БИЛДИРИЛДИ

10


Юнусобод туманида Ўзаро ижтимоий ёрдам “Меҳрибонлик” ногиронлар жамияти ташкил этилганида кўпгина меҳрга ташна инсонлар дилдан қувонишганди. Чунки энди уларни бир маслак, бир мақсад йўлида бирлаштирадиган, зарур пайтда ёрдам қўлини узатадиган ташкилот пайдо бўлган эди-да.

Таассуфки, одам оласи ичида деганларидек, жамият раҳбари ташкилот дастури ҳамда Низоми талабларини қўпол равишда бузиб, аъзоларига ҳомийлар томонидан ҳайрия қилинган маблағлар, озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон маҳсулотларини талон-тарож қилди. Таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик оқибатида қилинган ҳар қандай хайр-эҳсон жамият аъзоларига адолатли тарзда тақдим қилинмади. Натижада, жамият кенгаши аъзолари ҳам бу раҳбар билан ишлашдан бош тортишди. Юзага келган нохуш вазиятнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар Ўзаро ижтимоий ёрдам “Меҳрибонлик” ногиронлар жамияти раҳбарияти томонидан шошилинч чоралар кўрилди.

Юнусобод туман Ўзаро ижтимоий ёрдам “Меҳрибонлик” ногиронлар жамиятининг навбатдан ташқари конфедерациясида жорий йилнинг февралидан жамиятни вақтинчалик бошқариб келаётган Саодат Сайфуллина раис этиб сайланди.

Янги раҳбар конференция қатнашчиларининг ишончига жавобан муқаддам йўл қўйилган камчиликларни такрорламасликка, виждонан ишлашга сўз берди.

Акбар ЙЎЛДОШЕВ

Бошқа хабарлар