«Келажакка қатъий ишончни кўрдик»

91

Самарқандда «Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва гендер тенгликни амалга оширишда касаба уюшмаларининг иштироки» мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди. Анжуман иштирокчилари тадбир давомида шаҳардаги маданий мерос объектлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Мухбиримиз уларнинг анжуман ҳақидаги ҳамда шаҳар билан танишув жараёнида олган таассуротлари билан қизиқди.


Касаба уюшмалари умумконфедерациясининг меҳнат муҳофазаси масалалари, саломатлик ва инсонпарварлик муаммолари бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари:

– Ўзбекистон мен учун қадрдон гўша. Ҳаётимнинг муайян қисми шу юрт билан боғланган. Тақдир тақозоси туфайли бир пайтлар бу ўлкадан кўчиб кетганмиз. Гарчанд олис юртни макон тутган бўлсак-да бу ­қадрдон диёрни кўп қўмсайман. Бағрикенг, кўнг­­ли очиқ инсонлар кўз олдимдан бир-бир ўтаверади.
Аслини олганда, ўзбекона лутф-карамни дунёнинг ҳеч бир ерида учратмайсиз. Бу халқ табиатида аёлга, онага бўлган ҳурмат-эътибор баланд. Дунёдаги аёлни – онани саждагоҳ санаб келаётган ўлка ҳам Ўзбекис­тондир. Мамлакат ҳукуматининг аёллар ҳақ-ҳуқуқларига доир амалга ошираётган ислоҳотлари эътироф­­га молик.

Ольга КРИКУНОВА,

– Самарқанд анжумани жамоат ташкилотлари томонидан хотин-қизларнинг гендер тенглиги бўйи­­ча амалга оширилаётган ишлар бўйича муайян хулосалар берди. Бу ерда бир қатор давлатларда аёллар масалаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишишга мушарраф бўлдик.
Шаҳардаги ўтмишдан садо бериб турувчи тарихий маданий ёдгорликлар билан танишув асносида ўзбекистонликлар юз-кўзида келажакка бўлган қатъий ишонч­­ни кўрдик.

Татьяна Генза,
ФНПР вакили, Волгоград области касаба уюшмалари кенгаши раиси:

– Бизнинг диёримизда ўзбекларни алоҳида меҳр билан тилга олишади. Тарихнинг синовли даврларида бу ўлканинг ўктам йигитлари халқимиз меҳрини қозонишган. Халқаро семинарда иштирок этганимдан, энг муҳими, Самарқанд шаҳрида бўлганимдан мамнунман.
Гулларга бурканган, ўзига хос табиат, виқорга эга қадимий шаҳар билан яқиндан танишдик. Амир Темур мақбараси, Регис­тон майдони, Хўжа Дониёр зиёратгоҳлари ва бошқа бир қатор маданий ёдгорликлар руҳиятимизга ўзгача енгиллик бахшида этди.

Марина ЛАЗЕРЬ,
Беларусь касаба
уюшмалари вакили:

Бошқа хабарлар