Мулоқотлар ўз самарасини бермоқда

25

Президентимиз ташаббуси билан тузилган Жамоатчилик комиссиясининг навбатдаги учрашуви жорий йилнинг 14-15 май кунлари Яккасарой туманидаги «Армуғон», «Бош­лиқ», «Дилбулоқ», «Муҳандислар», «Қушбеги», «Мерос», «Тўқимачи», «Ракат», «Яккасарой», «Белариқ», «Боғсарой», «Дамариқ», «Конституция», «Ракатбоши», «Тепа» ҳамда Юнус Ражабий, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Сулаймонов, Бобур, Муқимий, Шоҳжаҳон номли маҳаллаларда бўлиб ўтди.

Унда туман аҳли, участка нозирлари, кенг жамоатчилик, Яккасарой тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Мулоқот чоғида жиноятчиликнинг олдини олиш, хориж­га чиқиб кетган фуқаролар тақдирига бефарқ бўлмаслик, уларга оид маълумотлар маҳалла раислари, участка нозирларида бўлиши шартлиги, бу йўналишда маълумотлар базасини яратиш, ҳудуддаги ижтимоий муаммолар, ҳал этилмаган ишлар ечимини топиш, тадбиркорликни кенг тарғиб этиш, маҳаллаларда кичик корхоналар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш, биринчи галда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни иш билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Жамоатчилик комиссиясининг ташрифи жараёнида фуқаролар томонидан кўчаларга тунги ёритгичлар ўрнатиш, кўп қаватли уйлар олдига болалар учун майдончалар қуриш, аҳоли томонидан тўланадиган солиқ ва бошқа тўловларни тўлаш учун қулайлик яратадиган молия муассасалари шохобчаларини ишга тушириш, оилавий поликлиникаларни ҳам аҳоли учун қулай бўлган манзилларга жойлаштириш, йўлларни таъмирлаш, кўп қаватли уйлар олдига енгил автомашиналар учун тўхташ жойларини қуриш, меҳмонхона, новвойхона бунёд этишда амалий кўмак кўрсатиш ва бошқа бир қатор маиший, ижтимоий йўналиш­лар бўйи­­ча амалий ёрдам сўраб мурожаатлар қилинди. Шунингдек, айрим маҳаллаларда мактабгача таълим муассасалари, футбол майдончалари қуриш зарурлиги айтиб ўтилди. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг арзлари ҳам эътиборга олинди. Жумладан, «Армуғон» маҳалласида истиқомат қилувчи Салима Тўйчиеванинг 10 ёшли туғма ногиронлиги бор фарзандининг даволаниши учун 5 млн. сўм, 12 ёшли туғма ногиронлиги бор фарзандини даволаш учун фуқаро Набижон Нуралиевга 4 млн. сўм моддий ёрдам пули бериладиган бўлди.
Бундан ташқари, Жамоатчилик комиссияси қошидаги ишчи гуруҳларнинг ўрганишлари давомида юзага чиққан шу каби қатор муаммолар, ижтимоий соҳалардаги камчиликларни бартараф этиш, ҳар бир мурожаатни ўрганиб чиқиб, муаммони ижобий томонга ҳал этиш борасида мутасадди ташкилотларга топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Ғуломжон МУСАЕВ,
Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот котиби

Бошқа хабарлар