Чарчоқлар ёзилди

139


Гулистон  шаҳридаги  “Алпомиш”  спорт  мажмуасида  9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати  билан  “Спорт – саломатлик  гарови”  шиори остида спартакиада ташкил  этилди. 

Қизиқарли мусобақалар  натижасига  кўра аёллар  ўртасида  кечган  волейбол  баҳсларида таълим,  фан  ва  маданият  ходимлари  касаба   уюшмаси  ходимларидан  таркиб  топган   жамоа  биринчи, соғлиқни  сақлаш   ходимлари  касаба   уюшмаси  ходимлари  иккинчи ва агросаноат  мажмуи  ходимлари  касаба  уюшмаси  жамоаси учинчи  ўринни  эгаллашди.

Мини  футбол учрашувида давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари  биринчи, агросаноат  ходимлари  иккинчи, таълим тармоғи  ходимлари  учинчи ўринни банд этишди.

– Маъмурият  ва  бошланғич   касаба   уюшма  ташкилоти томонидан биз,  ходимлар учун муносиб шароитлар яратилган. Айниқса,  жисмоний  чиниқиш,   мазмунли  ҳордиқ учун  муассасада   стол  тенниси,  мини  футбол  майдони,  тренажёр зали фаолияти йўлга қўйилган, – дейди вилоят божхона  бошқармаси  ходими  Соҳиб  Солиев. – Ўйлайманки,  бугунги  ўйинларда юқори  ҳисобни қайд этганимиз ана шу саъй-ҳаракатларнинг натижасидир.

 Мусобақа  иштирокчилари   диплом,   кубок   ва   медаллар   билан   тақдирланди. 

Озода  МАМАДАЛИЕВА, 

“Ishoch” мухбири

Бошқа хабарлар