Тез тиббий ёрдам истиқболи

49

Мамлакатимизда аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг фармон ва қарорлари асосида соҳада туб ўзгаришлар амалга оширилаётир.

«Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси» ташкил этилгани, тез тиббий ёрдам хизматига тегишли махсус санитар автотранспорт парки бутунлай янгилангани, мавжуд узоқ ҳудудларда 1297 та ТТЁ шохобчалар фаолиятининг йўлга қўйилгани шулар жумласидандир. Бу эса тез тиббий ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиусини ўртача 20-30 км.дан 8-12 км.гача қисқартириш имконини берди. Натижада, бригадаларнинг чақириқларга кечикиши ҳолатлари сезиларли даражада камайди.
Бундан ташқари, айни пайт­­да Жаҳон банки ва Ривожланиш халқаро ассоциацияси билан ҳамкорликда қиймати 100 млн. АҚШ долларига тенг бўлган «Ўзбекис­тонда шошилинч тиббий ёрдам хизматларини такомиллаштириш» кредит лойиҳаси амалга оширилмоқда. У тиббий даволаш ва диагностика жиҳозларини янгилашга мўлжалланган.
Соҳа ривожида кадрлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу боис ўтган йили хориж клиникаларида 81 нафар мутахассиснинг малакаси оширилди. Жаҳон трансплантолог­лари жамиятининг раиси профессор Мехмет Хаберал бошчилигидаги туркиялик трансплантологлар билан ҳамкорликда буйрак трансплантациясининг йўлга қўйилгани ҳам аҳолини мамнун қилгани шубҳасиз.
Ҳозирги пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Россия, Грузия, Қозоғистон, Озарбайжон, Германия, Австрия, Жанубий Корея, Туркия, Япония ва Ҳиндистон давлатларидаги етакчи тиббий университетлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юртимизда шошилинч тиббий ёрдам тизимини изчил ривож­лантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар чет эллик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Куни кеча пойтахтимизда Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам врачлари ассоциациясининг ташаббуси билан «Евроосиё шошилинч тиббий ёрдам жамияти»ни ташкил қилиш бўйича таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекис­тон, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Ҳиндистон давлатларининг шошилинч тиббий ёрдам йўналишидаги касбий жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари таъсисчи, Хитой, Қирғизистон ва Исроил делегациялари эса кузатувчи сифатида иштирок этди. Фарғона шаҳрида ўтказилган «Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда турли мамлакатлардан келган 31 нафар мутахассис қизиқарли ва долзарб маърузалар ўқиди. Бу каби ­саъй-ҳаракатлар тез тиббий ёрдам сифатини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси» ташкил этилгани, тез тиббий ёрдам хизматига тегишли махсус санитар автотранспорт парки бутунлай янгилангани, мавжуд узоқ ҳудудларда 1297 та ТТЁ шохобчалар фаолиятининг йўлга қўйилгани шулар жумласидандир. Бу эса тез тиббий ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиусини ўртача 20-30 км.дан 8-12 км.гача қисқартириш имконини берди. Натижада, бригадаларнинг чақириқларга кечикиши ҳолатлари сезиларли даражада камайди.
Бундан ташқари, айни пайт­­да Жаҳон банки ва Ривожланиш халқаро ассоциацияси билан ҳамкорликда қиймати 100 млн. АҚШ долларига тенг бўлган «Ўзбекис­тонда шошилинч тиббий ёрдам хизматларини такомиллаштириш» кредит лойиҳаси амалга оширилмоқда. У тиббий даволаш ва диагностика жиҳозларини янгилашга мўлжалланган.
Соҳа ривожида кадрлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу боис ўтган йили хориж клиникаларида 81 нафар мутахассиснинг малакаси оширилди. Жаҳон трансплантолог­лари жамиятининг раиси профессор Мехмет Хаберал бошчилигидаги туркиялик трансплантологлар билан ҳамкорликда буйрак трансплантациясининг йўлга қўйилгани ҳам аҳолини мамнун қилгани шубҳасиз.
Ҳозирги пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Россия, Грузия, Қозоғистон, Озарбайжон, Германия, Австрия, Жанубий Корея, Туркия, Япония ва Ҳиндистон давлатларидаги етакчи тиббий университетлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юртимизда шошилинч тиббий ёрдам тизимини изчил ривож­лантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар чет эллик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Куни кеча пойтахтимизда Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам врачлари ассоциациясининг ташаббуси билан «Евроосиё шошилинч тиббий ёрдам жамияти»ни ташкил қилиш бўйича таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекис­тон, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Ҳиндистон давлатларининг шошилинч тиббий ёрдам йўналишидаги касбий жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари таъсисчи, Хитой, Қирғизистон ва Исроил делегациялари эса кузатувчи сифатида иштирок этди. Фарғона шаҳрида ўтказилган «Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда турли мамлакатлардан келган 31 нафар мутахассис қизиқарли ва долзарб маърузалар ўқиди. Бу каби ­саъй-ҳаракатлар тез тиббий ёрдам сифатини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Салим АБДУРАҲМОНОВ,
«ISHONCH»

Бошқа хабарлар