ХАЛҚ МЕРОСИНИ АСРАШ ЙЎЛИДА

39

Миллий матбуот марказида “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон
маданияти ва санъати тарғиботи маркази 2019 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Марказнинг асосий вазифаси юртимиз санъати ва
маданиятини, урф-одатлар, миллий қадриятлар ва анъаналарини кенг тарғиб этиш ҳисобланади.
Номоддий маданий меросимизни муҳофаза қилиш, сақлаш, амалий ва тасвирий
санъатни, халқ оғзаки ижоди, этнография, санъатшунослик, ўзбек миллий мусиқа
ва мақом санъатини ўрганиш, салоҳиятини ошириш, тарғиб этиш ҳам
марказ вазифалари сирасига киради.

Анжуман доирасида миллий анъана ва қадриятларимиз, халқ амалий санъати ва ҳунармандчиликка
оид кўргазма ташкил этилди.

Шохида Юсупова,

ЎзЖОКУ
талабаси.

Бошқа хабарлар