Ботирлар улғаяр бунда…

44

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 8 майида вилоятимизга ташрифи мобайнида «Темурбеклар мактаби» фаолияти билан яқиндан танишар экан, аввало, ёшларимизда ватанпарварлик фазилати юксак бўлиши зарурлигини таъкидлаган эди.

Ўқувчиларни ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом қилиб тарбиялаш юртимиз қудратини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шуни инобатга олиб, «Темурбеклар мактаби» сафига қабул қилинадиган ўқувчиларни 6-синф­дан бошлаб саралаш, уларнинг ҳарбий билимларни ўзлаштиришлари учун барча чора-тадбирларни ишга солиш, мактаб мураббийларининг таж­рибасидан кенг фойдаланиш ҳақида қимматли фикрлар айтиб ўтилди.
Унутилмас мулоқот чоғида мактабимиз ўқувчилари ҳам муқаддас заминимизни ташқи таҳдид ва хатарлардан асраш, халқимиз осойишталигини ҳимоя қилиш дунёдаги энг шарафли иш эканини янада теран англадилар. Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари билан бўлиб ўтган учрашув эса ёшлар қалбида шукроналик ҳиссини уйғотди.
Дарҳақиқат, тинчликни асрашдек муҳим ва шарафли вазифани халқимиз юртимизнинг жасур, фидойи ва сергак, ўз онтига содиқ йигитлари, алп ўғлонларига ишониб топширган. Фарғона «Темурбеклар мактаби» келгусида яна минглаб мустақил ҳаётга кириб келаётган ёшларни ­сабр-қаноатга, вақт ва меҳнатнинг қадрига етишга ўргатади, Ватаннинг содиқ дилбандлари этиб тарбиялайверади.

Зиёдулло КАМОЛОВ,
Фарғона шаҳридаги «Темурбеклар мактаби»
ҳарбий академик лицейи директори

Бошқа хабарлар