РАМАЗОН ҚАЧОН АЙТИЛАДИ?

43

Ёхуд юзимиздаги доғдан қачон фориғ бўламиз?

Рамазон ойида хайрли ишларни амалга ошириб, эҳсон
қилиш имконияти бор саховатпеша ҳар бир инсоннинг  бурчи. Ушбу ойда болажонлар кўча бўйлаб
рамазон айтишни хуш кўрадилар. Лекин тутуриқсиз сўзлардан жумла тузиб олган
ўғил-қизларнинг ҳали кеч бўлмасдан гуруҳ-гуруҳ бўлиб эшик қоқишлари кўпчиликка
ёқмаяпти. Журналист Ўғилжон Жуманиязова “Устаз жолы» газетасида бу борадаги фикрлари
билан ўртоқлашди.

Мақолани
тўлиқ қуйида ўқинг.

                               

ЭШИК  ҚОҚҚАН  “РАМАЗОНЧИ”ЛАР…

   Фарзанд
тарбиясига бепарво, боласининг ҳар кунги ҳаракатларига эътибор беравермайдиган
ота-оналар ҳам орамизда учраб туради. Менинг фикрим бировларга ёқмаслиги ҳам
мумкин. Кўзгуга қарамаганимиз билан юзимиздаги доғдан фориғ бўлмаслигимиз аниқ.

   Ҳали рўза бошланмасдан
кўчаларда рамазон айтувчи болалар “иш” бошлаши кўпчиликнинг кайфиятини бузиб улгурди.
Улар кимлар? Олди 7-8 ёшдаги, қолганлари 4 яшар болалар. Эрталабдан эшик қоқиб,
бор овози билан бақиради:

    “Рамазон айта келдим эшигинга…

     Оқ, оқ, оқдан келдим.

     Чимбойский жоқтан келдим.

     Оқча берсанг уйиб бер,

     Тийин берсанг туйиб бер…”

   Маъноси йўқ,
тутуриқсиз сўзлар билан кўчани бошига кўтарадиган болалардан тезроқ қутулиш илинжига
тушадиганлар беш-ўн сўм пул олиб чиқариб беришади. Ҳали оқ-қорани яхши
танимаган болалар пулларни тақсимлашда бир-бирини ҳафа қилиб, жанжал кўтариши
кимни бўлса ҳам ўйга солади. Рамазон айтиш ота-боболардан мерос. Лекин уни
тўғри айтиш керак-да.

     “Рамазон
айта келдим эшигингизга,

      Қўчқордай ўғил берсин бешигингизга,

      Янасин яна берсин насибангизга”, дея айтилади. Гапнинг жойи келганда шуни айтишимиз керак, болаларни
айбламасдан, балки камчиликларни ота-оналардан қидиришимиз жоиз. Фарзандини
назорат қилмайдиган оилабоши боласининг қандай йўл билан пул топаётганига қизиқмаслиги
ҳам бор гап. Лекин келажакда бола ким бўлиши мумкин, деган ўринли савол
ота-онани ташвишга солиши шарт.

Рамазон айтаётган болаларга конфет-печенье ва егулик,
мактаб ўқувчиси бўлса қалам, ручка, дафтар ёки китобча совға қилса ҳам бўлади.

Қадриятларимизни ўқувчилар онгига сингдиришда
ўқитувчиларимиз жонбозлик қилса, айни кўнгилдагидек иш бўларди. Ёши улуғларимиз
рамазон фақат ойнинг боши билан охирида айтилишини тушунтирсалар, бу ҳақда оммавий
ахборот воситалари орқали тарғибот ишлари олиб борилса, фойдадан ҳоли бўлмасди.

       Ўғилжон
ЖУМАНИЯЗОВА,

нуроний журналист

2019 йил 13 май, 19-сон

“Устаз жолы» газетаси

Бошқа хабарлар