ИККИ ЙИЛЛИК ОВОРАГАРЧИЛИК ЕЧИМ ТОПДИМИ?

25

Сайёр қабул овозасини эшитган Гулрафтор Саидмухторова манзилга катта умидлар билан келди. Келувчиларнинг кўплигини кўриб, масаласининг ижобий ечимига ишониб-ишонмай мажлислар залига кириб борар экан бир кўнгли қайтиб кетишни ҳам ўйлаб қолди. Чунки салкам икки йилдан буён Давлат хизматлари марказининг эшигини тақиллатавериб чарчаган, бориб-келавериб халқ тили билан айтганда “калиши едирилиб” кетган эди. Лекин ҳали ҳануз уй-жойининг эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи кадастр ҳужжатлари топилавермасди. Бундан икки йиллар олдин ҳужжатларини янгилаш ҳамда онасининг номидан ўзининг номига расмийлаштириш мақсадида тақдим қилган ҳужжатлари кўкка учдими, ерга кирдими дом-даракасиз йўқолди.

– Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Алимжон Файзибаевга бор гапни айтдим, – дейди Гулрафтор Саидмухторова. – Сайёр қабул якунига етмасдан қўлимга кадастр ҳужжатларини олдим. Ундан ташқари, тез орада уй-жой номимга расмийлаштириладиган ҳам бўлди. Жуда хурсандман.

Сайёр қабулга келган 200 нафарга яқин фуқароларнинг 28 нафаридан 33 та муаммо ва масалалар юзасидан мурожаат келиб тушди. Уларнинг 18 таси қаноатлантирилиб, ижобий ечим топди. 3 та мурожаат юзасидан асосли тушунтиришлар берилди. 12 та мурожаат ижроси учун муддатлар белгиланиб, назоратга олинди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида 10 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлик аравачалари топширилди.

Илғор  ХАЛИЛОВ,

Сирдарё   вилоят  солиқ  бошқармаси

 матбуот  хизмати  ходими

Бошқа хабарлар