Йўл созланди

96

Газетанинг шу йил 4 май сонида чоп этилган «Бунақанги ёмғирдан сўнг…» сарлавҳали мақолага Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Самарқанд вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси қуйидагича муносабат билдирди:

Жорий йилнинг март-­апрель ойларида рўй берган кучли ёғингарчилик­лар туфайли Қўшработ тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 41-км.даги очиқ бетон ариқ устига қўйилган тиргак қозиқларни кучли сел оқими ювиб кетган эди. Айни пайтда мазкур автомобиль йўлининг табиий офатдан зарар кўрган қисми созланиб, транспорт воситалари ҳамда пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши тўлиқ таъминланди.
Бундан ташқари, халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг жорий йил 18 январдаги навбатдан ташқари сессия йиғилиши 1224-ҳҳ-сонли баённомасида ушбу автомобиль йўлининг 45 км. узунликдаги қисмини босқичма-босқич таъмирлаш белгиланган. Ҳозирги кунда йўлнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Лойи­ҳа-смета ҳужжатлари тайёр бўлганидан сўнг қурилиш-таъмирлаш ишлари босқичма-босқич равишда бажарилади.

Бош бошқарма бошлиғи
Қ.ҲАСАНОВ

Бошқа хабарлар