Шерзод ШЕРМАТОВ: ЭНДИ ОЛИС ҲУДУДЛАРДАГИ ЎҚИТУВЧИЛАР МЕҲНАТИГА УСТАМА ТЎЛАНАДИ

429

 

Бунинг учун “Ishonch”дан ҳам миннатдормиз (+видео)

“Ishonch” газетасида “Мактабда бир кун” лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги мактабларнинг аҳволи ёритилган эди. Хусусан, “Вазирлик ислоҳотлари мактабларга тегишли эмас(ми?)” ҳамда “Адир ошолмаётган инновация” мақолаларида турли мактаблардаги ҳолатлар, ўқитувчилар етишмаслиги, таълим сифати, мактаблар қурилиши ҳамда ўқиш учун яратилган шароитлардаги камчиликлар ҳақида сўз юритилганди.

2019 йил 7 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда мазкур муаммоларнинг ечимлари ўз аксини топган. Яъни мазкур ҳужжат билан олис ҳудудларда жойлашган, педагог кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларига ўқитувчиларни жалб этиш, ёш мутахассисларга фаолият юритиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва олис ҳудудларда таълим олаётган фарзандларимизга берилаётган таълим сифатини яхшилаш мақсадида қабул қилинган қарорга мувофиқ, бошқа ҳудудлардан келиб, олис ҳудудда жойлашган мактабда 6 ойдан 3 йилгача фаолият юритаётган ўқитувчининг иш ҳақига 10 фоиз, 3 йилдан 5 йилгача – 20 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача – 30 фоиз, 10 йилдан 15 йилгача – 40 фоиз ҳамда 15 йилдан ортиқ ишлаётган ўқитувчининг иш ҳақига 50 фоиз миқдоридаги махсус устамалар қўлланилиши белгиланган.

“Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда “Ishonch” газетасининг “Мактабда бир кун” лойиҳаси доирасида ёритилган чиқишларга вазирнинг муносабатлари хусусида бўлди.

Халқ таълими вазири суҳбат жараёнида муаммоларни очиб беришда “Ishonch” газетаси ҳам фаол қатнашгани, бунинг учун таҳририятдан миннатдорлигини қайд этди.

(видео)

 

Суҳбатнинг тўлиқ матни билан “Ishonch” газетасининг келгуси сонида танишасиз!

Эслатиб ўтамиз, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан тизимдаги муаммолар, вазирнинг “Ishonch”  газетасида чоп этилган танқидий мақолаларга муносабати ҳақида суҳбат тайёрланмоқда.

ishonch.uz ни кузатиб боринг!

 

 

Бошқа хабарлар