Алифбо муҳокамаси

44

Бу жараёнда ҳар бир фикр муҳим аҳамиятга эга

Филология фанлари номзоди Шаҳноза Эргашеванинг «Ishonch» газетаси 2019 йил 25 май сонида (№65, 4191) эълон қилинган «Калтакка айланаётган алиф ёхуд алифбога ўзгартириш киритишдан кимга фойда?» мақоласини ўқиб, муаллифнинг лотин ёзувига асос­ланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш борасидаги фикрлари билан танишдик.

Албатта, биз ушбу масала бўйича билдирилган ҳар бир фикрга ҳурмат билан қараймиз. Зеро, амалдаги ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш зарурати, унинг ўзига хос камчилик ва ноқулайликлари ҳақидаги хулосалар илмий ва кенг жамоатчилик ўртасида кўпдан буён муҳокама бўлаётгани сир эмас. Ушбу мавзу доирасида босма матбуот ва интернет сайтларида эълон қилинган кўплаб мақолалар бунга исбот бўла олади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонида белгиланган бир қатор устувор вазифалар сирасида университет жамоасига «Ўзбек тилининг… товушлар тизими ва уларнинг ёзувда акс этиши, жорий имло қоидаларини такомиллаштириш бўйи­­ча илмий асосланган таклифлар тайёрлаш» вазифаси юклатилган эди.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  13 июнь 72 – сонида ўқинг.

 

Бошқа хабарлар