Мулоқотлар Мирободда давом этмоқда

122

Бугун жамият ҳаётида кечаётган ўзгаришлар, янгиланишлар, ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда халқнинг дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига ўз вақтида ва ўз ўрнида ечим топиш, мутасадди ташкилотлар эътиборини мавжуд камчиликларга қаратиш борасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари, Республика маънавият ва маърифат маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат Жамоатчилик комиссияси самарали фаолият кўрсатмоқда.

Бунинг исботини шу пайтга қадар пойтахтимиз туманларида маҳаллалар аҳли билан ўтказиб келинаётган мулоқотлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Учрашувлар жараёнида фақат ижтимоий масалалардаги муаммоларгина эмас, балки фуқароларнинг туриш-турмуши, узоқ муддатга ўқиш ёки иш юзасидан чет элга кетган фуқаролар билан мунтазам мулоқотни ташкил этиш, хориждаги турли оқимларга адашиб кириб қолган юртдош­ларимизни имкон қадар Ватанга қайтариш ва бу борада маҳалла раиси ва участка инспекторлари янада эътиборли бўлиши зарурлиги алоҳида таъкидланади.Бунинг исботини шу пайтга қадар пойтахтимиз туманларида маҳаллалар аҳли билан ўтказиб келинаётган мулоқотлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Учрашувлар жараёнида фақат ижтимоий масалалардаги муаммоларгина эмас, балки фуқароларнинг туриш-турмуши, узоқ муддатга ўқиш ёки иш юзасидан чет элга кетган фуқаролар билан мунтазам мулоқотни ташкил этиш, хориждаги турли оқимларга адашиб кириб қолган юртдош­ларимизни имкон қадар Ватанга қайтариш ва бу борада маҳалла раиси ва участка инспекторлари янада эътиборли бўлиши зарурлиги алоҳида таъкидланади.Галдаги учрашув Миробод туманидаги «Банокатий», «Янги Замон», «Абдурауф Фитрат», «Фурқат», «Сарикўл», «Олтинкўл», «Қорасув», «Оқ уй», «Файзи­обод» маҳаллалари аҳли билан бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Жамоатчилик комиссияси раҳбари Қудратилла Рафиков тумандаги ҳолатни таҳлил қилар экан, қилинган ишлар ҳамда истиқболдаги вазифалар хусусида сўз юритди. Шундан сўнг Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пўлатов туманда жорий йил режасига киритилган ободонлаштириш ишлари, хусусан, йўллар таъмирланиши, коммунал хизмат кўрсатиш соҳалари, канализация, тунги ёритқичлар ўрнатиш каби йил охиригача бажариладиган ишлар бўйича маълумот берди.Дастлаб «Олтинкўл» маҳалласидаги мавжуд муаммолар, жумладан, Фарғона йўли 2-тор, Олтинкўл,  Абдурауф Фитрат ички кўчалари асфальти таъмирталаб экани, Абдурауф Фитрат 26-, 30-, 32- ва 34-кўпқаватли уйлар олдига ёритқичлар ўрнатиш, маҳалла ҳудудидаги тугалланмаган болалар футбол майдончасини қуриб битказиш зарурлиги тилга олинди. – «Ислом ота» масжиди ёнига светофор ўрнатилса яхши бўлар эди, – дейди «Олтинкўл» маҳалласида яшовчи Рустам Алимов. – Боиси, масжидга бориш учун қариялар ҳам йўлни кесиб ўтишади. Аксариятининг кўриш қобилияти паст, айримлари машиналар сигналини эшитмайди. Серқатнов йўлдан ўтишга қийналишади.

«Сарикўл» маҳалласи фаоллари кўчаларни асфальт қилиш, маҳаллада жойлашган «Ал-бадр» жомеъ масжидини қайта таъмирлаш каби масалаларда мурожаат қилди. Бундан ташқари, Абдурауф Фитрат кўчасида яшовчи Д.Мирбобоева 2 нафар фарзанди болаликдан ногиронлиги, хонадонида 5 та оила яшаб келаётганини айтиб, уй-жойга муҳтожлиги сабаб, имтиёзли турар жой олиш учун биринчи бадал пулини тўлашда ёрдам сўради.
Фидойилар кўчаси, 18-уйда яшовчи Дилфуза Ҳакимова, Қўшжувоз кўчаси, 11-уйда яшовчи Анвар Толиповнинг бетоблиги, жарроҳлик амалиёти ўтказишда ҳомийлик ёрдамига муҳтож экани айтилди.
«Файзиобод» маҳалласи раиси Исматулла Йўлдошев маҳаллада мавжуд айрим муаммолар ва аҳолини қийнаётган масалаларни Жамоатчилик комиссияси эътиборига ҳавола қилди. Жумладан, маҳаллада яшовчи Музаффар Ашировнинг бетоблиги, вақти-вақти билан диалез қилиниши, иложи бўлса, шу йигитга мутасаддилар томонидан ёрдам берилишини сўради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари зиммасига ушбу мурожаатни инобатга олиб, тез фурсатда фуқарога тиббий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилди.
– Бундан беш йил илгари автоҳалокат сабабли ногирон бўлиб қолдим, – дейди шу маҳаллада яшовчи ­Д.Умарова. – Фарзандларим ва онам билан бирга яшаймиз. Онам ҳам бетоб. Оёғимни 20 марта операция қилишди, бир оёғим тузалди, лекин иккинчисида жароҳат оғирроқ бўлгани сабабли тикланиши қийин кечяпти. Даволанишга ҳам имкониятим йўқ.
Мутасаддилар томонидан ушбу фуқарони тиббий текширувдан ўтказиш ва операция учун йўлланма бериладиган бўлди. Бундан ташқари, «Файзиобод» маҳалласида яшовчи фарзандларининг тиббий ёрдамга муҳтож эканини айтиб мурожаат қилган Динара Норхўжаева ва Дурдона Ҳусановага Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари зарур ёрдам кўрсатишга ваъда берди.
Шу каби ҳал этилиши зарур бўлган масалалар бош­­қа маҳаллаларда ҳам мавжуд экани мулоқот давомида кўзга ташланди. Хусусан, маҳаллаларда йўлларни асфальт қилиш, светофор ва йўл белгилари, тунги ёритқичлар ўрнатиш, тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга ёрдам бериш масалалари кўтарилди. Жамоатчилик комиссияси ҳар бир мурожаатга эътибор қаратиб, мутасаддиларга зарур вазифаларни белгилаб берди. Ўртага ташланган масалалар ечими бўйича туман ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, шаҳар «Электр тармоқлари корхонаси» АЖ, «Сувсоз» ДУК, туман ободонлаштириш бошқармаси, шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, «Маҳалла» жамғармасининг туман бўлими, шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, шунингдек, туман хотин-қизлар қўмитаси вакилларига мурожаатларни тўлиқ ўрганиш ҳамда ижобий ҳал этиш, кейинги мулоқотлар давомида халқ олдида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот бериш вазифаси юкланди.

Аъзам АБУЛФАЙЗОВ,
«ISHONCH»

Бошқа хабарлар