Директорларни қамаш таклифини беришдан аввал уларга ҳалол ишлашлари учун шароит яратиб бериш керак

62
Баъзи мактаблар нуфузининг юқори бўлиши таълим муассасаси директорининг фаолиятига боғлиқ. Маълум бир нуфузли мактаблар мунтазам равишда текширилиб, уларнинг фаолиятида камчиликлар топишга ҳаракат қилинган. Мақсад – бу орқали кимнидир мазкур мактабга киритишни тезлаштириш бўлган. Ҳозирги қонунчилик ва молиялаш тизимида исталган нуфузли мактаб директорини қамаш мумкин. Шу туфайли улар “қўнғироқчи”ларни мактабга жойлашган.
Пойтахтимиздаги давлат мактаблари директорлари ойига 2,5 млн. сўм ишлаб топади ($300 камроқ). Уларда хусусий мактаб директорларига нисбатан юклама ва стресс бир неча бор юқори. (Тошкентдаги хусусий мактаб директорларини мен давлат хизматига таклиф қилдим, аммо улар $3000 –$5000 ойликни ортиқча стрессларсиз ва дам олиш кунларида дам олган ҳолда топишларини айтиб ўтиб, рад жавобини беришди).
Мен мазкур мактаб директорларининг ҳаммаси фаришта эканлиги фикридан йироқман. Шубҳасиз, бу директорлар мактабнинг юқори натижага эришишида ҳиссаси жуда катта. Шу туфайли барча мазкур мактабларга интилади ва уларда ўқувчилар сони кўп. (Биз камида уларни ҳимоя қилишимиз керак, сабаби коэффициенти кичик бўлган нолойиқ директорлар бор ҳамда уларнинг ўрнига яхши кадр топиш қийин).
Биз уларнинг фаолияти учун яхши шароитлар яратмасак (ҳозирги мактаб бюджети билан буни амалга ошира олмаймиз), фақат жазоласак (микроҳудуд ташқарисидан болани жойлагани учун директорларни қамаш бўйича кўплаб таклифларини ўқидим) улар бошқа соҳага ёки хусусий мактабларга кетиб қолади. Уларнинг ортидан эса директор томонидан яратиб берган шароит учун фаолият юритаётган ўқитувчилар кетади. Бу вазиятдан ким ютади?
Шу билан бирга, талаб юқори бўлмаган мактабларга эса аҳамият берилмаган. Ўтган йили бу муаммони ўрганишни бошлаганимизда, Тошкент шаҳрида 77 тадан кўп мактаблар (25%) 1 коэффициентидан паст бўлган, яъни қувватига нисбат ўқувчилар кам таҳсил олган. Уларга ўз фаолиятларини тўлиқ ўзгартиришлари ва ўқувчилар сонини ошириш ёки лавозимларини бўшатиш вазифаси қўйилган эди.
Дунёда барча мактаблар бир хил сифатга эга бўлган мамлакатлар сони кам. Сингапурда бунга давлат мактабларини хусусий муассасаларга нисбатан яхши молиялаш ҳисобига эришилган. Бундан ташқари, Сингапур ҳудудий жиҳатдан кичик мамлакат ҳисобланади. Бизда қандай? Ҳа, мустақиллик йилларидан бери илк бор Президентимизнинг сиёсий иродаси туфайли ўқитувчиларнинг ойликлари икки босқичда оширилди. Аммо 25 йил давомида йиғилиб қолган муаммоларни бир йил ичида ҳал этишнинг имкони йўқ. Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концeпциясида босқичма-босқич тизимдаги ойликлар ошириб борилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, мамлакатимизнинг иқтисоди хуфиёна секторга тўғри келади. Шу боис ҳозирда мактабларнинг харажатларини давлат бюджети ҳисобидан https://www.gazeta.uz/ru/2018/01/11/shadow-economy/қоплаш имконияти йўқ..
Давлат бюджетининг 16% харажатлари мактаб таълимига юборилади. Бу ҳар бир ўқувчига йилига 2,9 млн. сўм ёки ойига 246 минг сўмни ташкил этади. Тошкентдаги хусусий мактабларда ота-оналар ҳар ой бу миқдордан 10 баравар кўп (British School, TIS ва бошқа халқаро мактабларни ҳисобга олмаса, у ерда тўлов миқдори 50-70 баравар кўп). Агар давлат бюджети реал иқтисодиётни (жумладан хуфиёна секторни) қамраб олса ва мактаблар харажатлар ҳажми 16% да қолса, биз давлат мактабларининг молиялаш ҳажмини 2 бараварга оширишимиз мумкин!
Бу учун вақт талаб қилинади. Мен бу мақсадларга эришамиз, деб умид қиламан. Ҳозирча, малакали директорларга расман ишлашлари ноқонуний фаолиятга нисбатан манфаатли ва осон бўлишини таъминлашимиз лозим. Мактаб раҳбарларига нормал ойлик қилиб бермасак, коррупциянинг бартараф этиш бўйича гапларимиз гап бўлиб қолаверади.
Кейин улардан даромад декларацияси талаб қилиш ва Кузатув кенгаши ҳамда ОАВ иштирокида коррупцияга қарши қонунчилик талабларига риоя қилиш бўйича жамоат назоратини кучайтиришимиз мумкин.
Бу маблағлар мактабнинг бюджетдан ташқари фондига тушади, давлат бюджетига эмас. Бу маблағнинг 60%гача мактаб Кузатув кенгашлари директор ва ўқитувчиларни нг меҳнатини рағбатлантиришга бемалол юбора олади. Яъни, директорлар ноқонуний даромад топиш ёки мактаб масалалари (кичик таъмирлаш, текширувлар ва ҳ.к)ни қандай ёпишни ўйламайди. Аксинча, улар шаффоф молиявий тизимга ўтади.
Бу микроҳудуддан бепул фарзандини нуфузли мактабга жойлаштирган ота-оналарга ҳам юкламани камайтиради. Мактабларнинг ўз маблағлари бўлса, турли жамғармаларга, таъмирлаш ва бошқа мақсадларга пул йиғилмайди. Бу эса аввалги коррупция элементлари бўлган биринчи синфга қабул тизимида мавжуд бўлмаган ўзига хос “ижтимоий лифт” вазифасини бажаради.
Сабаби директорлар мактабда жой бўлмаслигига қарамай, қўшимча квоталар очиш имкони бўлмайди ва улар ўз тажрибаларини коэффициенти паст мактаблар базасида ўз тармоқларини ташкил этган ҳолда татбиқ этишга қизиқишлари ортади. Ўтган йили 42-мактабнинг 42А-тармоқ мактабини 115-мактаб қошида ташкил этиш бўйича пилот лойиҳаси амалга ошириб кўрдик. 42-мактабда қувват мавжуд бўлмагани сабабли, мактаб 1-синфга қабул ўтказмоқчи эмас эди. Бошқа мактаб ҳудудида қўшимча синфлар очиш имконияти яратилди.
Бундан ташқари, нуфузли мактаб директорларининг тажрибаси муваффақиятсизроқ бўлган мактаб раҳбарлари ва янги кадрлар ўрганиб боради. Шу туфайли, биз уларни давлат таълим тизимида ушлаб қолиш ва уларнинг қонуний ва самарали фаолияти учун керакли шароитлар яратиш керак, деб ўйлаймиз.
Агар биз уларни фақат жазоласак (қамасак!), шундоқ ҳам камсонли бўлган яхши кадрларни йўқотамиз. Ҳа, шунда биз бу мактабларнинг даражасини ота-оналар фарзандларини беришни истамайдиган таълим муассасалари билан бир хил даражага келтирамиз. Биз эса, нуфузли мактабларни ривожланишни давом эттиришларига, талаб кам мактабларни эса нуфузли мактаблар тажрибасини ўрганишга мотивация қилишимиз лозим, сабаби бу уларга қўшимча имкониятларни очади. Мактаблар орасидаги фарқ талаб кам бўлган мактабларнинг фаолиятини яхшилаш орқали қисқариб боради.
P.S. Биз, вазирликнинг янги жамоаси, бу тизимни яратмаганмиз, аммо биз, жумладан, ҳамма томонидан қўллаб-қувватланмайдиган қарорлар қабул қилган ҳолда уни ўзгартиришга мажбурмиз. Биз бу мактабларга ўзимизнинг “квота”мизни белгилаган ҳолда ўз муаммоларимизни “ечишимиз” мумкин эди. Ҳамма мамнун бўлар эди. Бошқа томондан, болаларни 1-синфга қабул жараёнини “бизнес”га айлантириб олган талай одамлар мавжуд. Табиийки, улар ўзгаришларни, жумладан қабул пуллари ҳақида нотўғри маълумот тарқатган ҳолда, саботаж қилишга ҳаракат қиладилар.
Шерзод Шерматов,
Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазири

 

ЎзА
Бошқа хабарлар