Давр билан ҳамнафас

70

«Оммавий ахборот воситаларида тил, услуб ва таҳрир масалалари» доимий ва ўта жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган мавзу. Ҳеч кимга сир эмаски, материалларнинг пишиқ-пухта, эътибор тортадиган даражада таҳрир қилиниши, долзарб мавзуларнинг кўтарилиши, ижтимоий тармоқларда нашр ва унинг янги сонлари ҳақида доимий маълумотлар бериб борилиши муштарийлар сонининг муттасил ортиб боришига хизмат қилади. Табиийки, бу жараён ижодий жамоалардан катта масъулият ва ижодий салоҳият талаб этади. Акс ҳолда кучайиб бораётган миллий медиа бозор рақобатига дош беролмаслик ҳеч гап эмас.

Аёнки, ОАВда, газета ва журналларда эълон қилинаётган материаллар маълум бир соҳага, мавзуга тааллуқли бўлади. Унинг қай даражада малакали ёритилиши эса бевосита муаллифлар истеъдод ва маҳоратига боғлиқ.
Уюшмамиз қошида ижтимоий-иқтисодий, экология, ҳуқуқий журналис­тика, халқаро шарҳловчилар, ҳарбий-­ватанпарварлик, спорт журналистикаси, ёш журналистлар, журналист аёллар, фахрий журналистлар, интернет-журналистика кенгашлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, кўзланган мақсад ихтисослашган журналистларнинг билим, маҳорат ва малакасини янада ошириш, миллий ва халқаро журналистиканинг илғор тажрибаларини оммалаштириш, ОАВ, хусусан, босма нашрларда чоп этилаётган материаллар таҳлили, журналистларнинг ўзаро фикр алмашиши ва мулоқотини таъминлаш, уларда танқидий-таҳлилий мушоҳада ва ижодий фао­лиятга янгича ёндашувни шакллантиришдан иборат.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  15 июнь  73 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар