Таъсир чоралари қўлланади

206

Газетанинг шу йил 16 май сонида чоп этилган «ZO‘R TV»га бари барибир(ми?)» сарлавҳали мақолага Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги қуйидагича муносабат билдирди:

«Ҳақиқатан ҳам, мақолада бугуннинг долзарб масалаларидан бири — телеканаллар дастурлари, уларда эфирга узатилаётган кўрсатув ва фильмларнинг савияси, мазмун-моҳияти, миллий маънавиятимиз ва урф-одатларимизга қанчалик мослиги, шунингдек, фарзандларимиз таълим-тарбиясига кўрсатаётган таъсири билан боғлиқ мулоҳазалар чуқур таҳлил этилган.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон фармони талабларидан келиб чиқиб, Агентлик томонидан оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, «ZO‘R TV» телеканалида тарқатилаётган материаллар мазмуни, шунингдек, шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тизимли асосда таҳлил қилинмоқда.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, «ZO‘R TV» телеканалига ҳам Агентлик ваколатлари доирасида тегишли таъсир чоралари қўлланмоқда.
Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари асосида телерадиоканалларда «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 7-моддасига амал қилиниши таҳлил қилиниб, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига тегишли хат киритилди.

Директорнинг биринчи
ўринбосари А.Ҳожиметов

Бошқа хабарлар