2019/2020 ўқув йили учун ОТМларига қабул қилиш квоталари тасдиқланди

69
Бу йил магистрлар тайёрлаш бўйича 7 695 нафар талаба қабул қилинади.
2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» маълум қилди.
Қарор билан 2019/2020 ўқув йили учун ОТМларига қабул қилиш квоталари тасдиқланди.
Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
• кундузги таълим: – 80 430 нафар;
• сиртқи таълим: – 19 985 нафар;
• кечки таълим: –1 985 нафар.
Магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар.

 

 

ЎзА 

Бошқа хабарлар