«TEMП – 2019»: форум иштирокчилари Самарқандга йўл олди

121

 

Касаба уюшмалари ёшларининг 22-28 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган «TEMП – 2019» Тошкент халқаро форуми иштирокчилари айни дамда Тошкент-Жанубий темир йўл вокзалидан “Афросиёб” тезюрар поездида Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.

Форум дастури доирасида иштирокчилар кўҳна шаҳардаги қадамжолар, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли ҳамда бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишлари белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро форумдан кўзланган асосий мақсад тадбирга ташриф буюрадиган хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ёш фаолларини мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш механизмлари, унда касаба уюшмаларининг иштироки, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, қолаверса, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, турли мамлакатлар ёшларини бирлаштириш ва ижтимоий аҳамиятли лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга оширишда ижтимоий ва гуманитар ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Дарвоқе, Сиз юртимизда илк маротаба ўтказилаётган «ТЕМП – 2019» Тошкент халқаро форуми доирасидаги жараёнларни «Telegram», «Youtube», «Instagram», «Facebook», «Вконтакте» тармоқларидаги саҳифалари ҳамда Ishonch.uz сайти орқали  тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

 

 

Бошқа хабарлар