«Биринчи устоз» хонадонида

101

Азим пойтахтимизнинг Эски шаҳар ҳудуди одамлари аллақандай ўзига хос фазилатлари, одамохунлиги билан ажралиб туради. Ўзбек миллатининг асл миллий руҳини сақлаб қолган гўшада ўзгача файз кўзга ташланади. Ҳатто кўчада ўйнаб юрган жажжи болакайлар катталарни кўрганда дарров ҳушёр тортиб, миттигина қўлчаларини кўксига қўйиб саломга ошиқишади. Ораста супирилиб, сув сепилган серфайз кўчаларнинг бирида ўзбек педагоги, биринчи ўзбек «Алифбо»си муаллифи Оқилхон Шарафиддиновнинг хонадони бор.

Ушбу гўшада бугунги кунда устознинг фарзанди Мақсуд Оқилов ва унинг фарзанд, набира-эваралари яшайди. Ортиқча ҳашамсиз, мевали дарахтлар соя солиб турган ҳовлида айнан шу ҳудудгагина хос бўлган чорпоя, тўрқовоқда сайраб турган бедана киши диққатини ўзига тортади.Ушбу гўшада бугунги кунда устознинг фарзанди Мақсуд Оқилов ва унинг фарзанд, набира-эваралари яшайди. Ортиқча ҳашамсиз, мевали дарахтлар соя солиб турган ҳовлида айнан шу ҳудудгагина хос бўлган чорпоя, тўрқовоқда сайраб турган бедана киши диққатини ўзига тортади.Ёши 93 га етган М.Оқиловнинг хонадонига бир қучоқ гулдаста ва совғалар билан ташриф буюрган Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бош­лиғи Равшан Маҳамадалиев ва бир гуруҳ фаоллар отахоннинг дуосини олиб, кўнглини кўтардилар. Ўз меҳнат фаолияти давомида «Жасорат» медали, намунали меҳнати учун касаба уюшмаларининг қатор фахрий ёрлиқларига сазовор бўлган отахоннинг босиб ўтган ибратли ҳаёт йўли, хотиралар дафтарига назар солинди. Шайхонтоҳур тумани «Янги шаҳар» маҳалласида истиқомат қилувчи Мақсуд Оқилов бугун 3 нафар фарзанди, 11 нафар невара ҳамда 20 нафар эвараси меҳри оғушида. Барчанинг кўнглини бир оз ҳайрат, бир оз ҳавасга солган суҳбатда отахон баъзан кўзига ёш олиб, чуқур хўрсиниб, баъзан эса энтикиб ўз хотиралари саҳифасини бирма-бир варақлай бошлади. … У ўқитувчилар оиласида улғайди. 7 нафар фарзанднинг тўртинчиси Мақсуджон болаликдан тиришқоқ, илмга чанқоқ, барча яқинларига меҳрибон фарзанд бўлиб улғайди. Болалик гаштини суриб улгурмай уруш бошланди. Оиланинг 3 нафар ўғлони жангу-жадалга отланди. Мақсуджон айни ўспирин чоғи, ҳали 18 га ҳам кирмай Самарқанд шаҳрида ёғоч милтиқ билан 3 ойлик тайёргарликдан сўнг юпқагина хашак тўшалган, «доброволец» деб ёзилган қизил вагонларнинг бирига чиқиб ғарб сари йўл олди.  У урушда Прага, Венгрия ва Руминия давлатларигача борди. Рейхстагга ғалаба байроғи қадалганига гувоҳ бўлди. Уруш тугагач ҳам мазкур давлатларда тикланиш давридаги мураккабликларини бартараф этиш мақсадида хизматини давом эттириб, 1948 йил баҳорда Ватанига қайтди. Бу орада унинг уч нафар акаси урушда ва 15 ёшлик опаси уруш туфайли оламдан ўтган эди…Хотиралар шу ерга етганда отахоннинг кўзидан сизиб чиққан ёшлари жигарлари ҳасратидан қолган  ажинлар оралаб юзини ювди…Мақсуджон 1950-1951 йиллари Тошкент ветеринария техникумида ўқиб, у ерни тамомлагач, Сурхондарё вилояти Бойсун туманига ишга юборилди. Турли экспедицияларда қатнашди. 1962 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Онкология ва радиология, ренгенология илмий-тадқиқот институтида ўз меҳнат фаолиятини давом эттирди. 80 ёшга киргунига қадар ишлади. Институт раҳбарияти Мақсуд Оқиловни 1996 йилда пенсияга чиққан бўлишига қарамай, юксак малакаси, ҳалол меҳнати ва  ёшларга муносиб мураббий эканлиги туфайли қўйиб юбормади…Суҳбатга у кишининг ўғли Саидодил Оқилов ҳамда келини Муқаддам Оқилова қўшилди. Саидодил отасининг талабчанлиги, меҳнаткашлиги ҳақида фикр билдирса, келини Муқаддам меҳрибонлигини алқади. – Бу хонадонга келин бўлиб келганимда Оқилхон бобомиз ҳаёт бўлганлар. Ўрта мактабни битириб, Педагогика институтига кира олмагач, ҳамширалик курсларини томомладим. Олий маълумот олиш истагимни билдирганимда бобомиз ҳам, дадамиз ҳам мени қўллаб-қувватлади. Оқилхон бобомиздек зиёли инсонга муносиб бўлишни жуда ҳам истардим. Мана, уларнинг кўмаги, насиҳатлари билан жамиятда ўз ўрнимни топдим.Самимий суҳбат ҳазил-мутойибага айланиб борар экан, Мақсуджон бобо ҳар бир ҳазилнинг замирига бирор-бир ҳикматни қистириб ўтарди. Албатта, бир асрга етгулик умрнинг ўнқир-чўнқирларидан ўтиб, суронли уруш йилларини кўрган отахон – кўпчилигимизнинг савод чиқаришимизга сабабчи бўлган биринчи ўзбек «Алифбо»си муаллифи Оқилхон Шарафиддиновнинг фарзанди бошқача бўлиши мумкин эмас-да.
Дилкаш суҳбат билан вақт алламаҳал бўлиб қолганини балмай қолибмиз. Отахоннинг оқиллик калити – ҳалоллик, меҳнат, сабр ва қаноатда, деган сўзларини дилимизга тугиб, ортимизга қайтдик.

Муқаддас РАЗЗОҚОВА,

 «ISHONCH»

Бошқа хабарлар