КАСАБА УЮШМА ЁШЛАРИНИНГ «ТЕМП – 2019» ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ФОРУМИ ДУНЁ НИГОҲИДА

80

«ТЕМП» ЯНГИ УФҚЛАР ОЧМОҚДА

Учрашув қатнашчиларининг ­фикрича, бу йилги форум жуда юқори савияда ўтди. Ишонч билан айтиш мумкинки, мазкур ёшларнинг ўзига хос фикр алмашиш майдони бутун дунёда ўхшаши йўқ. Чунки бу ерда касаба уюшма ёшлари илғор тажрибаларни ўртоқлашиши ҳамда ўзлари учун янги билимларни олишлари мумкин. «ТЕМП»нинг бу йилги янги манзили Ўзбекистон бўлгани ҳам бежиз эмас, у ўз доирасини кенгайтириб, ўзи учун янги уфқларни очмоқда.
Форум ёрқин таассуротлар ва фойдали тренингларга бой бўлди.

vkp.ru
Касаба уюшмалари
Умумконфедерацияси веб-сайти

ЮКСАК САЛОҲИЯТГА ЭГА АНЖУМАН

 

Ушбу форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад турли мамлакатлар касаба уюшмалари ёшларини бир жойга жамлаб, ўзаро таж­риба алмашишлари учун имконият яратишдан иборат.
– Бугун шуни англадикки, мазкур форум биз ўйлагандан ҳам кўпроқ салоҳиятга эга экан, – дейди Беларусь касаба уюшмалари Федерацияси раи­­си Михаил Орда. – Форум нафақат касаба уюшма ёшлари учун янги билимларни беряпти, балки турли мамлакатлар касаба уюшма марказлари ўзаро ҳамкорлигининг янги босқичи бўлиб ҳам хизмат қиляпти. Бу ерда ёшларимиз ўз мамлакатлари доирасидаги ҳамда халқаро миқёсда меҳнат соҳасидаги муҳим масалалар ечимини таклиф қилишмоқда.

belta.by
БЕЛТА – Новости Белоруссии
Беларусь Республикаси
ахборот агентлиги

 

БАРЧАНИ РОМ АЙЛАДИ

Форумнинг энг эсда қоларли воқеаси расмий очилиш маросими бўлди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков, Беларусь касаба уюшмалари Федерацияси раиси Михаил Орда ва Россия Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Александр Шершуковнинг сўзга чиқишлари барча-барчанинг эътиборини тортди. Яна бир ажойиб жиҳати, бу форумнинг концерт дас­тури бўлиб, ҳар бир иштирок этаётган мамлакат вакиллари учун уларнинг миллий куй-қўшиқлари янг­ради. Ўзбекистон меҳмондўстлиги билан барчани ўзига ром этди!

msfnpr.ru
Россия Мустақил касаба уюшмалари
Федерацияси Ёшлар кенгаши
веб-сайти

ЁШЛАРНИ БИРЛАШТИРГАН УЧРАШУВ

– Ўтган тўрт йил ичида Беларусга форумда қатнашиш учун 30 га яқин мамлакатдан мингдан зиёд ёшлар ташриф буюришди. Форумнинг бу йилги манзили Тошкент шаҳри бўлди. Умид қиламизки, энди у ҳар йили турли мамлакат ва ҳудудларда бўлиб ўтади ва бу мазкур ҳаракатга янада кўпроқ ёшларни жалб этиш имкониятини яратади, – дейди Беларусь касаба уюшмалари Федерация­­си раиси Михаил Орда.

Слонімскі веснік
slonves.by
(Беларусь Республикаси)

ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАР МАЙДОНИ

 

Форум доирасидаги халқаро илмий конференцияда ёшлар бандлиги, таълим ва малака ошириш, турли мамлакатлар ёшлар сиёсати ва ижтимоий ривожланиш соҳасида Ўзбекис­тоннинг илғор тажрибаси каби масалалар муҳокама этилди. Мазкур форумнинг бу галги маркази Тошкент шаҳрида жойлашди. Унда 20 га яқин мамлакатдан келган ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг фаол ёшлари иштирок этди.

beltelecom.by
«Белтелеком» Беларусь
Республикаси
электр алоқа унитар
корхонаси веб-портали

ДЎСТЛАР ОРТТИРДИК

– Форум ташкилотчиларининг меҳмонларни илиқ кутиб олиши, ўз мамлакатини имкон қадар кўпроқ кўрсатиш иштиёқи барчамизни лол қилди, – дейди форумда илк бор қатнашаётган «Беларусбанк» ОАЖ Минск бошқармаси 500-сонли филиалининг реклама ва ахборот бўлими менежери Алёна Головчик. – Атига бир кун ичида мен ўнлаб янги дўстлар орттирдим. Қувонарлиси шуки, мазкур форумда касаба уюшмалари фаолиятига чуқур эътибор қаратилди. Бошқалар тажрибасини ўрганиш билан бир қаторда ўз ютуқларимиз билан ўртоқлашдик.

1prof.by
Беларусь касаба уюшмалари
Федерацияси веб-портали

 

ИМКОНИЯТЛАР  НАМОЙИШИ

Форумнинг мақсади – тадбирга ташриф буюрадиган хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ёш фаолларини мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш механизмлари, унда касаба уюшмаларининг иштироки, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, Ўзбекистоннинг ривожланишида муҳим ўрин тутаётган корхоналар, миллий маҳсулотлар билан таништириш, илмий салоҳиятни намоён этишдан иборат бўлди.
Аҳамиятли жиҳати, иштирокчиларга руҳий кўтаринкилик бағишлаш мақсадида жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш имконияти яратилди. Спорт мусобақаларига тайёргарлик, Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари, жаҳон, олимпия чемпионлари, гроссмейстерлар билан учрашув, мини-футбол, баскетбол, волейбол, сузиш, стол тенниси, бадминтон, шахмат, шашка бўйича дўстлик спорт мусобақалари қатнашчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

fprk.kz
Қозоғистон касаба уюшмалари
Федерацияси веб-портали

 

РАҲМАТ, ЎЗБЕКИСТОН ! РАҲМАТ, «ТЕМП-2019»!

Форум доирасида Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Украина, Миср ва бошқа давлатлар вакиллари касаба уюшма ёшлари билан ишлаш тажрибаси билан ўртоқлашишди. Хусусан, Россия вакили Пётр Гневашев ўз чиқиши билан барчанинг олқишига сазовор бўлди.
Ундан сўнг ташкилотчилар иштирокчиларни миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасига ва ўзбек миллий таомларидан татиб кўришга таклиф этишди. «Плов-party» ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Меҳмонлар завқ билан ўзбек миллий таомларини тановул қилишди.
Форумнинг ёпилиш маросими ҳам эсда қоларли бўлди. Барча иштирокчилар шу кунлар ичида чин дўстга айланишди ва кейинги учрашувни интиқлик билан кутишларини билдиришди.
Раҳмат, Ўзбекистон!
Раҳмат, «ТЕМП-2019»!

fpso.ru
Самара вилояти касаба уюшмалари
Федерацияси Ёшлар кенгаши
(Россия Федерацияси)

Бошқа хабарлар