«Тоҳир Маликни ёд этиб…»

65

Ҳаёти давомида улуғ амалларни одат қилиб, меҳнати, яратган асарлари билан одамлар дилида эзгу туйғуларга қанот бахш этиш барча ижодкорга ҳам насиб этавермайди. Ўзбекис­тон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик ана шундай бахти тўкис адиблардан эди. Бунинг тасдиғи ўлароқ, таниқли ёзувчи бугун одамлар қалбида иккинчи умрини яшаяпти.

«Зомин» санаторийсида «Бекажон» газетаси ходимлари иштирокида бўлиб ўтган «Тоҳир Маликни ёд этиб…» деб аталган ижодий учрашув ҳам шундан далолат берди.
Мулоқотда «Бекажон» газетаси масъул муҳаррири, ёзувчи Холиёр Сафаров ҳамда муҳаррирлар Аслиддин Мустафоев, Сардор Темирхонов ёзувчи Тоҳир Малик ҳақидаги хотираларидан сўзлаб беришди. Мухлисларнинг, ижодкор ёшларнинг Тоҳир Малик ҳаёти ва ижодига оид саволларига жавоб қайтаришди. Жиззахлик таниқли шоира Шаҳло Аҳророва ўзининг шеърлари билан дам олувчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Тадбирда Тоҳир Малик хотирасига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди.
Тоҳир Малик ҳақида илиқ хотираларни гапириб берган, адиб ва асарлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган дам олувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Арофат РАҲИМОВА,
«Зомин» санаторийси маданият ва маърифат ишлари бўйича масъул ходими

Бошқа хабарлар