Конституцияни ўқимаган раҳбарлар

133

Яқинда Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси номига Шаҳрихон тумани ҳокимининг ўринбосари Ж.Маматқодиров имзоси билан икки энли хат келди.

Унда ёзилишича, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг туман кенгаши раиси Диёрбек Эргашев ҳокимлик томонидан берилаётган қонуний топшириқларни бажаришдан доимий бош тортиб келаётган экан. Хатда кенгаш раисининг хатти-ҳаракатлари «ҳеч қандай қоидаларга тўғри келмаслиги» алоҳида таъкидланади. Шу сабаб ҳоким ўринбосари Д.Эргашевни лавозимидан олиш, керакли профилактик (?) ишларни амалга оширишни сўрабди, агар тегишли чора кўрилмаса, юқори идораларга мурожаат этишларини ­писанда қилибди.
Афтидан, ҳоким ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Конс­титуциясини ўқимаган ёки ўқиса-да, тушунмайди! У томондан имзоланган мазкур хат, ҳар қалай, шундай фикр уйғотади кишида.
Мана, Бош Қомуснинг 58-моддасида нима дейилган: «Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди».

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  13 июль 81 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар