“Tashkent City”да энг баланд иншоотни кимлар қуради?

181

 “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик марказида Марказий Осиёдаги энг баланд бино бунёд этилади.

Уни маҳаллий “Murаd Buildings” ва Туркиянинг “Ozguven” қурувчилик компанияси қурувчилари амалга ошириади.

Мазкур лойиҳанинг тақдимотида маълум қилинишича, бунинг учун “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик марказининг энг талаб юқори бўлган нуқтаси танлаб олинган. Мазкур объект 50 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 215 метрни ташкил этади. Ундан бизнес маркази, хонадонлар, офислар ўрин олиши кўзда тутилган

“Murаd Buildings” компанияси раҳбари Мурод Назаровнинг айтишича, бинонинг мустаҳкамлиги ва зилзилага бардошлилигини таъминлаш мақсадида дунёнинг 100 дан зиёд компаниялари билан музокаралар олиб борилган ва ниҳоят туркиялик қурувчилар билан келишувга эришилган. Қурилиш майдонидан 100 метр чуқурликкача тупроқдан намуна олиб ўрганиб чиқилиб, шу асосда 500 дан зиёд мутахассислар иштирокида мустаҳкам лойиҳа ишлаб чиқилган.

Лойиҳанинг расмий номи жорий йилнинг 15 августидан кейин эълон қилинади.

Аъзам АБУЛФАЙЗОВ,

ishonch.uz

 

Бошқа хабарлар