Иш берувчи ҳақ-ҳуқуқини таниган ходимдан чўчийдими?

107

Ўтган йили вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси фаоллари билан Андижонда қатор тармоқларга эга бўлган йирик тўқимачилик мажмуасининг Булоқбоши туманидаги корхонасига бордик. Мақсад – бу ерда меҳнат қилаётган ходимларнинг иш шароитлари билан танишиш, шу билан бирга касаба уюшмаси фаолияти ҳақида тушунча бериш, жамоат ташкилотига аъзоликнинг афзалликлари хусусида тарғибот ўтказиш эди.

Қанча уринмайлик, корхона мутасаддилари тикувчилар билан бор-йўғи 15 дақиқалик мулоқот ўтказишга илло-билло йўл бермади: «Ходимларни ишдан қолдирасизлар!»
Кейинчалик уларни ўзларига маъқул пайтда йиғиб бериш ҳақидаги барча сўровлар жавобсиз қолди.
Нега шундай? Нима учун хусусий сектордаги аксарият иш берувчилар ходимлари учун касаба уюшмалари ва меҳнат муносабатлари хусусида тарғибот қилувчиларга баъзан юмшоқ тарзда, баъзан тиш-тирноғи билан қарши чиқишади? Жавоб аниқ: ҳақ-ҳуқуқини яхши билган ходим билан ишлаш қийин, деган тушунча бор.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  09 июль 82 – 83 сонларида ўқинг.

Бошқа хабарлар