Тарбияга йўналтирилган тадбирлар

75

Жиззах шаҳрининг «Турон» МФЙ ҳудудида жойлашган 9-умумтаълим мактаби қошидаги «Ниҳол» оромгоҳи остонасига қадам қўйишингиз билан иш режаси ҳамда дам олиш масканининг ҳаётини акс эттирувчи фотостендга кўзингиз тушади. Одатдагидек эрталабки машқлардан сўнг уларни мазали нонушта, кейин эса «Ўрдак-ғоз», «Бекинмачоқ» каби ўйинлар, «Менинг ўлкам», «Қанотли ҳимоячиларимиз» каби мавзулардаги кўрик-танловлар кутади. Тарбиячилардан Севара Султонова, Дилдора Қўшбоқова, Насиба Жумабоева болажонларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун билим ва маҳоратини ишга солишмоқда.

Оромгоҳдаги сўлим манзаралар, анвойи гуллар таратаётган ёқимли ифор, анҳорда оқаётган зилол сув дилларга ором ва ҳаловат бағишлайди.        Оромгоҳдаги сўлим манзаралар, анвойи гуллар таратаётган ёқимли ифор, анҳорда оқаётган зилол сув дилларга ором ва ҳаловат бағишлайди.        Насиба Жумабоева ва Ноила Шокирова раҳбарлигидаги гуруҳлар иш фаолияти кўнгилдагидек.  Жисмоний тарбия ва спорт йўриқчиси етакчилигида ўғил-қизлар анъанавий ўйинлардан ташқари «Тортишмачоқ», «Елкада кураш», «Ким чаққон?» каби миллий ўйинлар, оромгоҳ бўйлаб тез юриш ва югуриш машқларини бажаришади. Фароғат Ҳайдарова раҳбарлигида ташкиллаштирилган турли тадбирлар, саҳна кўринишлари, қўшиқ ва рақс танловлари ҳам кўпчиликка манзур бўлмоқда. «Булбулча» ва «Бойчечак» гуруҳларида эса қўли гул қизлар томонидан тикилган буюмлардаги кўзни қамаштирувчи ипаклар жилоси ва рангларнинг уйғунлашуви кишини ўзига мафтун этмай қўймайди.«Соғлом турмуш тарзи» шиори остидаги семинар-тренинг машғулотлари, «Соғ танда – соғлом ақл» номли спорт тадбирлари ҳам болаларни соғлом ва иродали бўлишга ўргатмоқда.Ҳар бир тадбир болалар дунёқарашини ўстириш, ижодий қобилиятини шакллантириш, маънавий камол топишида ёрдам берувчи асосий тарбия воситаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Дилфуза ШОКИРОВА,

Жиззах шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби қошидаги «Ниҳол» оромгоҳи раҳбари        

Бошқа хабарлар