Амир Темур мақбараси эшиклари нега ёпиб қўйилган?

83
Самарқандда ўтказилаётган биринчи халқаро туризм ярмаркаси иштирокчилари шаҳарнинг машҳур тарихий масканлари билан танишмоқда.
Иштирокчилар Амир Темур мақбарасига келди.
– Бизнинг тарихимизда ҳам Амир Темурнинг ўз ўрни бор, – дейди арманистонлик тур оператор Владимир Геворгян. – Шу боис бу инсон ҳақидаги маълумотларга жуда қизиқаман. Бугун ўзим учун қизиқ ва ҳеч бир китобда учрамаган афсонани эшитдим. Мақбарага келганимизда ҳовлида мармардан ясалган бир қанча буюмларни кўрдик. Улардан бирида аскарлар учун анор шарбати тарқатишда фойдаланилган экан. Шу орқали урушда қанча аскар ҳалок бўлганини аниқланган. Чунки уруш олдидан неча пиёла ичилгани ва қайтгандан кейин қолган шарбат ҳисобланиб, ҳалок бўлганлар сони айтилган. Бироқ, аскарлар анор шарбатини куч берувчи манба деб билишган. Албатта бундай ақлли ҳисоб-китоб учун Амир Темурга қойил қолиш керак.
Келган хорижлик меҳмонларни яна бир савол жуда қизиқтирди. Мақбаранинг асосий кириш эшиги нима сабабдан ёпиб қуйилгани. Бу саволга турлича жавоблар айтилди ва уларнинг кўпчилиги юлдузлар билан боғлиқ, деган тахминлар эди. Аслида гап нимада бўлганини мақбара илмий изланувчиси Акмал Раззоқов шундай изоҳлади.
– Бунинг сабаби Амир Темур васиятига кўра, бу ерга Мир Саид Барака дафн этилади. Ислом таълимотига биноан, марҳумнинг бошини қиблага қаратиб кўмилади. Шунда кириш эшиги қабрга яқин бўлиб қолади. Кейинчалик Мирзо Улуғбек мақбара ёнидан бошқа эшик қуради ва асосий кириш эшиги ёпиб қуйилади.
Бобокалонларимиз ақлу фаросатига яна бор қойил қолган МДҲ давлатлари вакиллари Самарқанднинг бошқа обидаларини ҳам кўришга ошиқди.

 

Сайёра ШОЕВА,
ЎзА
Бошқа хабарлар