Қонунчилик талаблари бузилмаган

80

Ҳар икки мақола Тошкент шаҳар прокуратурасида ўрганиб чиқилган. Шаҳар прокурори ўринбосари имзоси билан келган хатда, жумладан, шундай дейилади:

«Тизер» акцияси Сергели туманида рўйхатдан ўтган «Smile Lux» МЧЖ, «Ситро» акцияси Бектемир туманидан рўйхатдан ўтган «Imir – Trade Group» МЧЖ томонидан ўтказилмоқда.
Ушбу тадбиркорлик субъект­ларининг фаолиятини солиқ идоралари ўрганганда, уларнинг асосий фаолият тури «Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш» экани маълум бўлди.
Мазкур корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг харидоргирлигини ошириш мақсадида ютуқли акциялар ўтказилаётган бўлиб, унга кўра харидорлар ушбу ичимликларни харид қилиб, акция иштирокчисига айланади.
Вазирлар Мақкамасининг 16.07.2003 йилдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган «Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом»нинг 1–бандига асосан, муайян товарлар ва хизматлар истеъмолчилар ўртасида сотувларни рағбатлантириш мақсадида, ўйинда қатнашганлик учун қўшимча ҳақ ундирилмасдан ўтказиладиган пул-буюм ютуқлари ва ўйинлари лицензияланмайди.
Текширув давомида «Тизер» ва «Ситро» акцияларини ўтказишда амалдаги қонунчилик талаблари бузилмагани аниқланди.
«WF» ютуқли акциясини ўтказаётган «Ashina Bottlers» МЧЖ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан рўйхатдан ўтганлиги сабабли, мурожаатингизнинг ушбу қисмига Тошкент вилояти прокуратураси томонидан жавоб берилади.

Тошкент шаҳар прокурори
ўринбосари А. Пулатов

Бошқа хабарлар