Шумернома

72

Ўлжас Сулаймонов:

Ёхуд илк тамаддун асосчилари

Талаба пайтимдан ёзиб юрар, битганларимни ёшлар газетасига олиб борардим. Галдаги сафарим газета ходимларининг тушлигига тўғри келди. Таҳририятнинг ўз одами бўлиб қолганим учун бўш стуллардан бирига бемалол ўтириб, кута бошладим. Шу пайт эшик очилиб, шапкали киши киришга изн сўради. Таҳририят ходими деб ўйлаганини тушундим, сўрашдим. Узатган дафтарини олиб, варақладим. Қалин дафтарнинг ҳилвираб қолган саҳифалари мен биринчи ўқирман эмаслигимни кўрсатарди. Оралари очиқ, мактаб ўқувчилари каби йирик ҳарфларда ёзилган шеърлар. Турли дастхат ва сиёҳларда тузатилган грамматик хатолар. Шеърият ҳақида суҳбатлаша кетдик. Кекса кишига ўргатишга ҳақим йўқлиги (мен ҳозир ҳам оқсоқоллар олдида ҳайиқиброқ тураман) учун ижобий мисоллар (сатрлар) топишга уриндим ва топдим ҳам. Эътиборим уни жўшқинлантириб, кўз ўнгимда дадиллантириб борарди. Чамаси ярим соатлардан кейин оғиз очишимга имкон бермай, диққатимизни тортган ҳар бир сатрнинг тарихини қўлларини ўйнатиб, бўғриқиб тушунтира бош­лади.
«Мана бу шеърни 47-йилда ишдан қайтаётган чоғимда ёзганман. Биласизми атроф­­да тунги зимистон, «туф» деган тупугингиз ерга тушгунча музга айланади».
Сўрайди: «Қизиқ, негадир яхши шеърлар қачонки бошимни яхшилаб ювсам пайдо бўлади. Нега шунақа экан-а?»
Агар унинг асарларига умумий баҳо берилса, у киши бошини кўп ҳам ювавермаган кўринади. Ҳатто бошини мутлақо ювмаган деса ҳам бўлаверади. Ҳатто бу жараён қачонлардир яна амалга ошишига умид, ишонч, тўғрисини айтганда, жудаям кам.
Бир кичик хатога кўзим тушди: «темный лес шумер…» Ручкамни сиёҳга ботириб, «шумел» деб тўғрилаган бўлдим. Кейинчалик ўзим хато қилганим аён бўлди. Бу сўз йиллаб уйқусиз тунларимга, юзлаб асарлар ва луғатларни ўрганишимга, севги онлари, улфатлар дастурхони, янги достонлардан маҳрум бўлишимга сабабчи бўлди.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  13 июль 85 – сонида ўқинг.

 

Бошқа хабарлар