Ишга тикланди, маоши ундирилди

72

Фарғона шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходимаси Гулноза Турдиматова вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашига меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб, мурожаат қилди.

Аниқланишича, шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг бош ҳисобчиси лавозимида ишловчи Г.Турдиматовага 2015 йил 6 январдан шу йилнинг 10 май санасигача 106 кунга туғишдан олдин ва туғишдан кейин меҳнат таътили ҳамда фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар бола парваришлаш таътили берилган.
Г.Турдиматова 2018 йил 16 февраль куни фарзанди уч ёшга тўлгач, ўз иш жойига қайтишни сўраб марказ директори номига ариза берган бўлса-да, иш берувчи уни ўз лавозимига ишга қўймаган.
Фуқаро Г.Турдиматованинг манфаатини кўзлаб, ишга тиклаш ва мажбурий бекор юрган даври учун ўртача ойлик иш ҳақи ундириш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Адолат қарор топди. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, Г.Турдиматова марказ бош ҳисобчиси лавозимига ишга тикланиб, унга мажбурий бекор юрган даври учун 4 млн. 799 минг сўм иш ҳақи ундириб берилди.

Авазхон ТЎРАХЎЖАЕВ,

Фарғона вилояти касаба уюшма
ташкилотлари бирлашмаси
етакчи юристконсульти

Бошқа хабарлар