Шумернома

131

Ёхуд илк тамаддун асосчилари

Аниқ ва гуманитар (лингвистика ва тарих) фанлар ҳамиша евроцентризм­нинг ботил ниятларига суяниб иш кўрган. XIX юз йилликда ҳам Оврупада шаклланган бу ғоя сарқитларидан ҳали-ҳануз қутула олмади.
Башарият қадимийлигига берилган баҳо XIX аср Оврупасининг сиёсий ва маданий харитаси призмасидан қараган ҳолда чиқарилган. Ушбу нодиалектик назар тарихий истиқболни моҳиятан нотўғри ёритмаслиги мумкин бўлмаганидай, зикр этилган фанларнинг хулосаларида ўз ифодасини топмаслиги ва уларнинг бошланғич ҳаракат нуқтаси ҳамда тамалига айланмаслиги ҳам имконсиз эди.

Навқирон ва очилиб кетган Оврупа вагон деразасидан оқсоқ, букчайган кампир Осиёга бурнини жийириб боқарди. Бундай ҳолат ҳар иккиси учун ҳам мангу давом этадигандай туюлди. Ажин босган алвасти бир замонлар қудратли ва кибрли гўзал бўлганлигига ёш, чиройли манман зотнинг ишониши қийин бўлди. Аммо Оврупа сотиш учун поездга олиб чиққан кўп зеб-зийнатлар қачонлардир Осиёнинг нозик бўйнини безаб турар, унинг жарангли нутқини Миср мўйсафидлари ва Қадимий Юнонлар эшитганди.
Фан эса кўчманчиларни аямади. XIX асрнинг йиртиқ-ямоқ ўтовлари, ифлослик ва қашшоқликлари Оврупа олимларида шундай ёмон таассурот қолдирдики, Дашт ва Оврупа орасида қадимда маданий алоқалар бўлганлиги ҳақидаги фикрнинг ўзини олчоқлик ҳисоблай бошлади.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  16 июль 86 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар