Шумернома

50

Ёхуд илк тамаддун асосчилари

 

ТИЛ ВА ФАН

Ёзув абадий эмас. Уни йўқотганлар ҳам кўп. Аммо оғзаки тил тарихий билимларимизнинг ўлмас манбаидир. Бироқ ёзма битиклар сақланиб қолибдими, тил сақланиб қолибдими, энди уни ўқи.
Бир ярим минг йиллик скандинав руник ёдгорликлари тили замонавий олмоншуносликка тушунарсиз. Рунашуносликка икки юз йил бўлибдики, ҳали ҳам бирор ёдгорлик тўлиқ ўқиб тушунилмаган. Деярли ўша даврга оид туркий қабртош битиклари матни эса ҳозирги жонли нутқдай жаранг­лаб турибди. Сўз эскиради, деган лингвист­лар бу хулосага ҳинд-оврупа тиллари тараққиётини кузатиш натижасида келганлар ҳамда бошқа тиллар тарихидаги ўзига хосликни ҳисобга олмай амалиётга татбиқ этганлар.
Туркий тиллар бир неча соф техник хусусиятлар сабабли сўзлар ўз қиёфасини сақлаб қола олган.
Туркий тилларда агглютинативдир, яъни ўзак ва қўшимчалар чатишиб кетмайди, балки у ҳаракатдаги таркиб хусусиятига эга бўлади. Ўзак эса доим олдида бўлиб, у ҳеч ҳам ўзгармайди. Улар қўшимчалар (товуш сифати)га таъсир этади, аммо акси бўлмайди.
Ҳинд-оврупа тилларида эса ўзак ва аффикс чатишиб кетади. Уста пианиночи билан энди ўргана бошлаган шогирд чалишини кўз олдингизга келтиринг. Уста ҳар қандай тезликда ҳам биттадан клавишга бармоқларини теккизиб, ҳар бир овозни тиниқ чиқара олади. До-ре лар агглютинативлик формуласидир. Чалишни энди бошлаган пианиночи бармоғини бирданига икки клавишга уриши оқибатида овозлар қоришиб дре ҳосил бўлади. Бу чатишиб кетишнинг образли формуласи.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  18 июль 87 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар