Адлия вазирлиги: Коррупцияга йўл йўқ!

35

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида коррупцияга қарши курашиш, порахўрлик жиноятини содир этишда гумонланиб, тергов қилинаётган шахслар ҳақидаги хабарларни кўп ўқияпмиз, эшитяпмиз. Албатта, айбдор шахслар тегишли жазога тортилиши, бу иллатга қарши муросасиз курашиш лозим. Лекин, энг аввало, ҳар бир давлат ташкилотининг ўзи тизимидаги ташкилотларда коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ ҳаркатларни амалга ошириши, турли хавф-хатарларни баҳолаши, улардаги коррупциявий омилларни энг кам даражага тушириши керак.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тизимни «Коррупциясиз соҳа»га айлантириш осон иш эмас. Бу ишда тартиб, қатъийлик принципиаллик бўлмас экан, коррупцияга қарши курашиш баландпарвоз гап бўлиб қолаверади. Шу сабабли Адлия вазирлиги коррупцияга қарши курашишда аниқ режа асосида иш юритмоқда.

Ҳуқуқий ҳужжатлар базаси ишлаб чиқилди

Аввало, вазирлик коррупцияга қарши курашиш бўйича мустаҳкам ички меъёрий ҳужжатлар базасини яратишга алоҳида эътибор қаратди. Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, адлия органлари ва муассасалари ходимларини ротация қилиш, давлат нотариал идораси нотариусларини алмаштириш (ротация қилиш) тартиби тўғрисидаги низомлар ҳамда Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари қабул қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш мақсадида қабул қилинган махсус дастурнинг асосий мақсади ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупция учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашдан иборат. Адлия вазирлиги қошида коррупцияга қарши курашиш кенгаши тузилди. Ушбу Кенгаш коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурнинг ижро этилишини назорат қилиб боради.
Бундан ташқари, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш методикаси тасдиқланиб, ҳар чоракда тизим идоралари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тадбирлари амалга оширилиб, коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган функциялар (ваколатлар)нинг ва лавозимларнинг рўйхати шакллантирилди.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  5 август 95 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар