ХАЙРЛИ ТАШАББУС

139

Юртимизда Қурбон ҳайити ва Мустақиллик байрамлари нишонланиш арафасида халқимиз дастурхонининг тўкин-сочин бўлиши учун Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Наврўз деҳқон бозори” АЖга қарашли савдо расталарига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси ва Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимлари ташаббуси билан “Даладан дастурхонгача” шиори остида арзон қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш тадбирлари амалга оширилмоқда. Жумладан, 9 август куни нархи 36 минг сўмлик 830 килограмм гўшт, нархи 1500-1800 сўмлик, 3 минг сўмлик килограмми картошка, нархи 1,5 минг сўмдан 2800 килограмм пиёз маҳсулотлари сотилди. Бундан ташқари, бу ерда полиз маҳсулотлари ва ҳўл меваларни ҳам деҳқонларнинг ўз қўлидан арзон нархларда харид қилиш мумкин.

Шамшод ЖОНБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Бош

Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий

жиноятларга қарши курашиш Департаменти

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани

бўлими инспектори

Бошқа хабарлар