Боғча реконструкция қилинади

131

«Ishonch»га жавоб берадилар

Газетанинг шу йил 81-сонида «Ўгай боғча» сарлавҳали мақола чоп этилган, унда Данғара туманидаги ­15-МТМнинг «Катта Амиробод» МФЙ ҳудудида жойлашган филиали ночор аҳволга тушиб қолгани баён этилганди. Шундан сўнг газетанинг 93-сонида «Мавзуга қайтиб…» рукни остида «Ўгай» боғча энди «етим»(ми?)» сарлавҳали мақола берилди. Соҳага дахлдор мутасаддилар орасида муҳокамага сабаб бўлган ушбу мақолаларга Мактабгача таълим вазирлиги биринчилардан бўлиб муносабат билдирди:

«Мактабгача таълим вазирлиги 2019 йил 8 июлдаги №155-сонли мурожаатингизни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сонли «Ўзбекистон Республикаси Инвес­тиция дастурини ­шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатдан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Данғара тумани «Катта Амиробод» МФЙ ҳудудида жойлашган 15-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиали 2020-2022 йиллар Инвестиция дас­тури доирасида реконструкция қилинади».

Мактабгача таълим вазири
ўринбосари

Шодиёр МАМАТҚУЛОВ

Бошқа хабарлар