Истиқболнинг янги уфқлари

25

бангкок шаҳрида Халқаро таълим ташкилотининг 8-Бутунжаҳон Конгресси «Ўқитувчилар ва уларнинг касаба уюшмалари: етакчилик қилиш вақти келди» шиори остида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Равшан Бедилов ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Шерзод Жўраев иштирок этди.

Конгрессда Европа мамлакатлари, Россия, Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Украина, Молдова, Латвия, Литва, ETUCE (Европа таълим касаба уюшмалари қўмитаси)га аъзо Осиё давлатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби 154 та давлатдан 1500 нафарга яқин делегат қатнашди.
Халқаро таълим ташкилоти Бош котиби Дэвид Эдгардс ўз маърузасида ташкилотнинг асосий ютуқлари, тадқиқот ташаббуслари, давлат таълимининг хусусийлашиши ва тижоратлашуви, гендер тенг­лик, мигрант ва қочоқларнинг ҳуқуқлари, олий маълумотли мутахассислар, таълимни молиялаштириш, савдо битимлари ва муаллифлик ҳуқуқлари масалаларига тўхталиб ўтди.
Конгресс давомида ўтказилган сайловлар натижаларига кўра, Сьюзен Хопгуд Халқаро таълим ташкилотининг учинчи муддатга Президенти этиб сайланди. Бундан ташқари, Африка минтақаси бўйича вице-президент, Осиё­-Тинч океани минтақаси бўйи­­ча вице-президент, Европа минтақаси бўйича вице-президент, Лотин Америкаси минтақаси бўйича вице-президент, Шимолий Америка-Кариб ҳавзаси минтақаси бўйича вице-президент, Бош котиб вазифаларига ҳам номзодлар сайланди.
Конгресс ишида Халқаро меҳнат ташкилоти Бош котиби Гай Рейдер сўзга чиқиб, ташкилот фаолиятини қўллаб-қувватлашини, «таълим демократияни, фуқаролар ва уларнинг умумий мақсадларини ҳимоя қилиши кераклиги»ни таъкид­лаб, ХМТ таълимнинг бутун дунё эътибори марказида бўлишини таъминлаш учун Халқаро таълим ташкилоти билан ҳамкорликдан мамнунлигини айтиб ўтди.
Халқаро таълим ташкилотининг 8-Бутунжаҳон Конгрессида 10 дан ортиқ резолюция қабул қилинди.
Конгресс давомида Ўзбекис­тон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Рес­публика кенгаши ва Беларусь таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Шунингдек, Озарбойжон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Беларусь касаба уюшмалари томонидан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташриф учун таклифлар қабул қилинди.

Жамил ЯРАТОВ,
Таълим, фан ва маданият
ходимлари касаба уюшмаси
Республика кенгаши раисининг
ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Бошқа хабарлар