КЕНГАЯЁТГАН ДАРЗ

158

ёхуд ажримлар нега кўпаймоқда?

Кейинги пайтларда «Фалончи ажрашибди», «Пистончини эри ташлаб кетибди» каби надоматли гап-сўзлар қулоққа тез-тез чалинадиган бўлиб қолди. Сабабини сўрасангиз, «тақдир экан», «келиша олмадик», «характеримиз тўғри келмади» ва ҳоказо изоҳларни эшитасиз. Ҳайрон қоласан киши: авваллари ажрашишга жуда жиддий сабаб бўлсагина қўл урилган. Ҳозир эса…

ия қироли Генрих VIII черковда ажрашишни расман рухсат этган илк давлат раҳбари ҳисобланади. Қадимги Римнинг ҳуқуқий битикларида «Турмуш қуришга дахл қилинмайди» деб ёзиб қўйилган. Бу даврда фақат жиддий сабабга кўра ажрашиш мумкин бўлган. Тўққизинчи ва ўнинчи асрларда дин таъсирида ажрашиш­лар жуда кам кузатилган. Таълимотларга кўра, эр-хотин бирбутунлик деб ҳисобланар ва уларнинг ажрашуви асло мумкин эмас эди. 1603-1868 йилларда фақат эркаклар томонидан берилган «ажрашиш хатлари» қабул қилинган, аёлларда бундай ҳуқуқ бўлмаган.
Афсуски, замон илгарилаган сари эр-хотин ўртасидаги муносабатлар заифлашмоқда.

Сабаблари нимада?

Буни, аввало, ёш билан боғлаш мумкин. Британия бюроси маълумотларига қараганда, 25-29 ёшдаги оилалар ўртасидаги ажрим юқори кўрсаткичга эга бўлиб, Россия миқёсида ажрашиш ярим аср аввалги ҳолатга кўра уч баравар ошган. Бунга сабаб­лар:
– характер тўғри келмаслиги – 27 фоиз,
– рўзғор ташвишлари – 17 фоиз,
– саломатлик туфайли – 13 фоиз,
– ичкиликбозлик – 6 фоиз,
– ишсизлик – 6 фоиз.
Хиёнат, ҳаётга енгил қараш, сабрсизлик, моддий қийинчилик, қариндошлар билан келишолмаслик ҳам ажримларга сабаб бўлаётир. Дунё бўйича ажримлар турмушнинг илк беш йиллигида ҳамда йигирма йилдан кейин кўпроқ кузатилаётганини нима билан изоҳлаш мумкин?. Маълумотларга кўра, олий маълумотли ва 26 ёшдан ўтгандан сўнг оила қурганлар орасида ажрашишлар нисбатан кам. Австралияда ҳар уч никоҳдан бири ажралиш билан тугайди. Соғлик Статис­тикаси Миллий Марказининг маълумотларига кўра, АҚШда ажрашиш учун биринчи бўлиб ариза берадиганлар – кўпроқ аёллардир.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  13 август 98 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар