Мафтункор табиат қўйнида

121

Яккабоғ туманининг сўлим Кенгузар қиш­лоғида жойлашган «Истиқлол ғунчалари» болалар оромгоҳи ҳужжатга кўра, вилоят давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли бўлса-да, оромгоҳ тўлалигича ўзини ўзи таъминлайди.


йўлланмалардан тушадиган маблағни жой-жойига қўйиб ишлатиш, қолаверса, ишчи-хизматчиларнинг ҳамжиҳатлиги туфайли жорий мавсум учун ҳам 100 та ўрин тайёрланди. 10 жамланма стол-стул ясалди. Коса ва ликопчалар, қошиқлар янгиланди. 200 та китоб сотиб олинди. Китоб фонди 1600 тадан ошди.
– Оромгоҳда кўплаб эртак китоблар ўқидим, зерикиш нималигини билмадик, – дейди дам олувчи Гулишабнам Ҳасанова. – Бундан ташқари, рақс ва қўшиқлар ўргандик. «Қувноқ стартлар», «Ширибом» ўйинларида қатнашиб, роса яйрадик.
Бу йил оромгоҳда режадаги 1410 нафар ўрнига 1510 нафар ўғил-қиз дам олди. Ўқувчиларнинг фикрлаш доирасини кенгайтириш мақсадида турли учрашувлар, тадбирлар уюштирилди. Жумладан, оромгоҳ, Ватан, касб-ҳунар, китобсеварлик ҳақида иншолар танлови ўтказилди. Ёш қаламкашлар ота-она тарбияси, она юрт, гўзал ва мафтункор табиат ҳақида шеърлар ёзишди. Бўлажак мўйқалам усталари эса рассомчилик танловларида ўз салоҳиятини синовдан ўтказишди.
– Бу ердаги ҳар бир бола билан суҳбат қуриб, унинг қизиқишлари, фикр-мулоҳазалари билан яқиндан танишиб бораман, – дейди оромгоҳ директори Абдуғани Боқиев. – Энг муҳими, болажонлар «Истиқлол ғунчалари»да ўтган ҳар бир дақиқани қадрлашга, ундан унумли фойдаланишга йўналтирилган.

Акмал АБДИЕВ,
«ISHONCH»

Бошқа хабарлар