Ташкилий ишлар бошланди

73

Газетанинг шу йил 18 июлдаги сонида чоп этилган «Улуғ учинчи дарё…» ёки Отажон Худойшукуров мероси муносиб эъзоздами?» сарлавҳали мақолага Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қуйидагича муносабат билдирди:

Жорий йилнинг 16 август куни Элликқалъа туманининг Бўстон шаҳрида ардоқли санъаткор, Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақалпоғистон ва Татарис­тон халқ артисти Отажон Худойшукуров хотирасига бағишланган хотира кечаси, 3-6 октябрь кунлари эса Тўрткўл шаҳрида «Она диёр куйчиси» деб номланган ёш истеъдод соҳибларининг миллий қўшиқчилик, эстрада, бахши-жировлар ва ёш шоирлар Республика кўрик-фестивалини ўтказиш бўйича тегишли ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Тўрткўл тумани ҳокимлиги жорий йилнинг 10 августидан бошлаб «Турон булбули» қўшиқ ижрочилари телетанловини ўтказмоқда.
Отажон Худойшукуров уй музейи учун янги иморат қуриш бўйича Тўрткўл тумани ҳокимлиги, ихтисослаштирилган махсус мактабга ҳофиз номини бериш бўйича эса Элликқалъа тумани ҳокимлиги тегишли ташкилий ишларни амалга оширмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши раиси
ўринбосари М.Жуманов

Бошқа хабарлар