ЎЗБЕКИСТОН ВА БЕЛАРУСЬ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

35

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат ­Мирзиёев 31 август куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Александр Лукашенкони туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта зафарлар тилади.
Беларусь Президенти, ўз навбатида, илиқ қутлов учун миннатдорлик билдириб, давлатимиз раҳбарини ва кўп миллатли Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан ­табриклади.
Томонлар серқирра Ўзбекистон – Беларусь муносабатлари бугунги кунда юқори суръатлар билан ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг роппа-роса бир ой аввал Беларусь Рес­публикасига амалга оширган илк расмий ташрифининг самарали натижалари икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга хизмат қилгани, уни аниқ мазмун билан ­бойитгани таъкидланди.
Давлат раҳбарлари эришилган келишувлар, жумладан, савдо-иқтисодий, инвес­тициявий, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Президентлар Ўзбекис­тон Республикаси ва Беларусь Рес­публикаси ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кенг кўламли ҳамкорлик ва устувор йўналишларда ко­операцияни кенгайтириш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар.

ЎзА

Бошқа хабарлар