МЕҲР ТАФТИ

65

Ватан манзумаси

Саҳар туриб қаймоғига нонни тўғрай,
Белқарсида нонни кўрай, майиз кўрай.
Чарчамасин элга тинчлик сўрай-сўрай,
Кетмон қучган деҳқонинг ҳам Хизрча бор.

Бу бир тупроқ, янтоғидан боллар томар,
Тўрт фасл ҳам осмонидан қуёш топар.
Томга чиқиб мўралайди чучмомалар,
Шабнамларнинг қулочи минг адирча бор.

Дур тўкилар жайронларнинг туёғидан,
Шуъла ёғар чинорларнинг япроғидан.
Оймомолар сув ичади булоғидан,
Куйлайверар, ҳар бир жилға шоирча бор.

Барча миллат бахтини тенг куйлашган халқ,
Она замин ташвишини ўйлашган халқ.
Меҳмон келса сўнги нонин улашган халқ,
Меҳринг тафти отам қурган тандирча бор.

Баҳодир БАҲРОМ

Бошқа хабарлар