Хотира абадий, қадр муқаддас

896

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг ­Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали олдида давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, фан, маданият, адабиёт, санъат намояндалари ва ёшлар жам бўлди.

Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бошчилигидаги жамоатчилик вакиллари Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
– Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, халқимизнинг атоқли фарзанди Ислом Каримов фаолия­тида Қашқадарёга раҳбарлик қилган давр алоҳида ўрин тутади, – дейди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси Эсон Ражабов. – Вилоятни таназзулдан чиқариб, юксалиш сари бошлаган Ислом Абдуғаниевич Каримов бу заминга алоҳида фарзандлик меҳри билан қарар эди. Қашқадарё аҳолиси вилоят мустақиллик йилларида иқтисодий барқарор, саноати ривожланган ҳудудга айланиб, аҳоли турмуш даражаси муттасил ўсиб бораётгани, бунёдкорлик, халқимиз фаровонлигини юксалтириш билан боғлиқ барча эзгу ишлар Ислом Каримов номи билан боғлиқ эканини чуқур ҳис қилади.
Мардлик, олижаноблик фазилатлари билан эл-юртга меҳр ва садоқат тимсоли бўлиб қолган Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу яшайди.

Ўлмас БАРОТОВ,
ЎзА мухбири

Бошқа хабарлар