БОЁВУТ ТУМАНИДА ПАХТА ҲОСИЛИ ЙИҒИМ-ТЕРИМИ БОШЛАНДИ

103

Сирдарё  вилояти  Боёвут  туманида  бугун,  5  сентябрдан  пахта  ҳосили  йиғим-терим  ишлари  бошланди. 

Мавсум  бошланиши муносабати билан Боёвут  пахта тозалаш  корхонасида ташкил этилган “Ҳосил  карвони”  тадбирида вилоят  ва  туман  сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, кекса нуронийлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок  этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят  ҳокими  Ғофиржон  Мирзаев  ҳосил  хирмонини бунёд этишда якдиллик  билан  зафар  қучишга  тилак  билдирди. 

– Ҳудудларда  пахта  мавсуми  давомида  мажбурий  меҳнатнинг   ҳар  қандай    кўринишлари  юз  беришининг  олдини  олиш   учун   тушунтириш,  тарғибот  ишлари  олиб  борилмоқда, – дейди  Агросаноат   мажмуи  ходимлари касаба  уюшмаси Республика  кенгашининг  вилоятдаги  масъул  ташкилотчиси  Ҳайитбой  Фармонов. – Касаба  уюшмаларининг   мавсум   олдидан  бу  каби   тушунтириш  бериши  меҳнат  муҳофазаси,  халқаро  меъёрий  ҳужжатларга  риоя  этилиши  ва   меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш каби  асосий  вазифалар   бажарилишини   таъминлайди.

                                                  Озода  МАМАДАЛИЕВА,

                                                       ishonch.uz

Бошқа хабарлар