Ишчи гуруҳ иш бошлади

33

«Ishonch»га жавоб берадилар



«Ishonch» газетасининг шу йил 1 август кунидаги сонида чоп этилган «Лирика» куйига ўйнаётганлар» сарлавҳали мақолага Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бош­қармаси қуйидагича муносабат билдирди:

Мақолада баён этилган ҳолатларга қарши курашиш ва олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Соғлиқни сақлаш, Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, кучли таъсир этувчи дори-дармонлар назоратини кучайтириш бўйича меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.
Шу билан бирга ­республикада нарковазиятга таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш ва чора-тадбирларни амалга оширишнинг тезкорлигини таъминлаш мақсадида, келгусида гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш йўналишида чоп этилиши режалаштирилаётган ёки чоп этилган мақолаларни Ички ишлар вазирлигининг ubnon@mvd.uz электрон манзилига юборишингизни сўраймиз.

Бош бошқарма бошлиғи
Т. ИСМОИЛОВ

Таҳририятдан: Ушбу хат таҳририятга келган кунларда яна бир хушхабар эшитдик. Яъни Президентимизнинг «Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида» қарори қабул қилинди. Қарорда мақолада баён этилган, жамиятни хавотирга солаётган муаммоларнинг ечими кўрсатилиб, тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Шу маънода, журналист муаммога уйғоқ нигоҳ билан қарагани, унинг ечимида ижтимоий фикрни шакллантиришга ҳисса қўшгани бизни ҳам мамнун этади.





Бошқа хабарлар