Бепул йўлланма ажратилди

32

Бугунги кунда иш фаолиятида фидо­йилик билан меҳнат қилаётган ходимларга давлатимиз катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келмоқда. Биргина ўзимнинг мисолимда айтадиган бўлсам, ҳозирда Респуб­лика Маънавият ва маърифат маркази Шофиркон тумани бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келмоқдаман. Шу йилнинг 4 сентябрь куни менга давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги «Чортоқ» санаторийсига бепул йўлланма ажратилди.
Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятидан 28 нафар узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган касаба уюшмаси фаолларига «Чортоқ» санаторийсига бепул йўлланмалар ажратилиши ва камтарона хизматимнинг юқори баҳоланиши мен учун кутилмаган совға бўлди. Бунинг учун Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ҳамда Ўзбекис­тон касаба уюшмалари Федерациясига ўз миннатдорлигимни билдираман.

Карим БОМУРОТОВ,
Республика Маънавият ва
маърифат маркази Шофиркон
тумани бўлими раҳбари,
касаба уюшма аъзоси

Бошқа хабарлар