Меҳнат муҳофазаси касаба уюшмалари эътиборида

28

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Чилонзор туманидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, меҳнат муҳофазаси хизмати ходимлари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари учун семинар ўтказилмоқда.

Семинарда Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси тизимидаги ташкилотларда иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр билдирилди.

Таъкидланишича, меҳнат муҳофазаси ойлиги доирасида ўтган ушбу тадбирда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари фаолияти таҳлил қилинишига асосий сабаб – охирги 5 йиллик фаолият давомида рўй берган 117 бахтсиз ҳодисанинг 30 таси айнан шу соҳа ходимлари билан боғлиқ. Шундан 5 таси ўлим билан якун топгани эса масалага жиддий ёндашиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Тадбирда соҳа ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитини яратиш мақсадида амалга оширилаетган ишларга эътибор қаратилди.

Муқаддас РАЗЗОҚОВА,

“ISHONCH”

Бошқа хабарлар