Сендек сулув юрт йўк,…

36

Беш кунгина қучоғингдан кетиб, Ватан,
Беш кунгина яшаб кўриб сендан йироқ.
Гўё беш йил кўрмагандек соғинибман.
Гўё беш йил ўртагандек мени фироқ!

Тўйиб-тўйиб ютаяпман ҳаволаринг,
Гўё сенинг тупроғингнинг ранги бўлак!
Мовийроқми, яқинроқми самоларинг,
Гусурлайди вужудимда ўнта юрак!

Жуда йироқ кетганим йўқ, қўшни давлат,
Одамлари кўнгил олиб тўймас экан.
Мен шунда ҳам ўйлайвердим сени фақат,
Мен шунда ҳам қўмсайвердим сени, Ватан!

Жажжигина чақалоқ ҳам минг уринманг,
Ухламайди ётмагунча бешигига.
Менгинанинг қувончига битта қаранг,
Қўлим теккач ўз уйимнинг эшигига!

Саёҳатни суйганлар кўп, нима етсин,
Ўтирганни бўйра дерлар, юрган дарё.
Эҳ, олдингдан бутун дунё ўтаверсин,
Сендек гўзал, сендек сулув юрт йўқ гўё!

Беш кунгина қучоғингдан кетиб, Ватан,
Сени беш йил кўрмагандек соғинибман…

Малика САЛИМОВА

Бошқа хабарлар