Тартиб

32


Узоқ йиллар алғов-далғовли ҳаёт кечирган, баракаси кетган оила тинчиди, қолди. Чунки тартиб кириб келган эди.

Бувимнинг ҳикояси

Кузнинг бошларида қўшнимиз Зулфинисо опамникига бир коса қатиқ сўраб чиқдим. У «Бир косамас, ярим коса қатиғим бор», деб косани менга тутқазди.
Кейин Ҳожи опамникига кирдим. Унга Зулфинисо опамдан шунча қатиқ олганимни, менга яна шунча кераклигини айтдим. У ичкаридан икки коса қатиқ олиб чиқди.
Менинг ҳайронлигимни кўриб деди: «Зулфинисо депаласия қилинган даладан печак юлиб келган ўғлимни дори элтиб қопти, унга ичираман, деб саҳарда ярим коса қатиқ сўраб чиққанди. Сизга шуни берган шекилли. Манови косани унга беринг, бунисини сиз олинг».
Бувим ҳозир 96 ёшда. У шу ҳикояни айтиб чарчамайди, мен эса эшитиб…

Табибнинг дарси

Тоғли қишлоқда номи чиққан табибга бордик. Шифо излаб келганлар садақайрағоч тагидаги ўриндиқларда ­навбатини кутиб ўтирибди.
Навбатим яқинлашганда, орқамда турганларни икки-уч бор олдинга ўтказиб юбордим. Уларни кўриб бўлгач, табиб мени чеккароққа чиқариб, деди:
– Бу ерга ихлос ва ишонч билан келмаган кўринасиз, шу боис, дори-дармонларимнинг сизга ёрдам беришига кафолат беролмайман.
Табибнинг бу гапи мен учун бир умрлик сабоқ бўлиб қолди.

Муҳаммад ТОШБОЛТАЕВ

Бошқа хабарлар