Ҳисобини билмаган ҳамёнидан айрилар

53

Автотранспорт воситасида содир этилган қоидабузарликлар инсон ҳаётига жиддий хавф солиши мумкин. Рўй берган турли йўл-транспорт ҳодисалари сабабли инсонлар ҳаётдан бевақт кўз юмади. Кимдир отасидан, яна биров онасидан ёки жондан азиз фарзандидан жудо бўлади. Айримлар шу фалокат туфайли бир умрга ногирон бўлиб қолади. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмаган тақдирда ҳам у ўша ҳайдовчининг ҳамёнига, демакки, оилавий бюджетига катта зарар етади. “Жамият” газетасида чоп этилган қуйидаги мақола мавзуси айни шу ҳақда.

Ҳозир ишбилармонлар даври. Бир сўм пул топишнинг ўзи бўлмайди. Топилган пулни эса тежамкорлик билан аниқ мақсадларга, оилага, фарзандлар камолига сарфлаш зарур. Бироқ айрим ҳайдовчиларимиз мана шу мисқоллаб тўпланган маблағини баъзан шошқалоқлик, баъзан қоидаларни яхши билмаслик, баъзи ҳолларда эса қонун-қоидаларга нисбатан ҳурматсизлик оқибатида жарима тўлашга сарфлайди.

2019 йилнинг ўтган саккиз ойи мобайнида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 4 миллион 42 мингта қоидабузарлик аниқланган. Шундан 1 миллион 779 мингдан ортиғини қўпол қоидабузарликлар ташкил этган. Қўпол қоидабузарликларга алкоголдан, гиёҳванд моддадан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, светофорнинг ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишораларига бўйсунмаслик, ЙПХ ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармаслик, белгиланган тезликни ошириш, темир йўл кесишмасидан ўтиш, қувиб ўтиш, одам ташиш ва чорраҳадан ўтиш қоидаларини бузиш, авария ҳолатини келтириб чиқариш кабилар киради. Бу қоидабузарликларнинг ҳар бири инсон ҳаётига жиддий хавф солиши мумкин. Чунки бунинг оқибатида турли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлади, инсонлар ҳаётдан бевақт кўз юмади. Кимдир отасидан, яна биров онасидан ёки жондан азиз фарзандидан жудо бўлади. Айримлар шу фалокат туфайли бир умрга ногирон бўлиб қолади. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмаган тақдирда ҳам у ўша ҳайдовчининг ҳамёнига, демакки, оилавий бюджетига катта зарар етади.

Қоидабузарликлар ҳақида гапирар эканмиз, унинг айрим турлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш керак. Масалан, белгиланган тезлик талаблари бузилишини олиб кўрайлик. Агар ИИВ ЙҲХ Бош бошқармасига келаётган кундалик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, бир кунда ўртача 2000-3500 киши белгиланган тезлик талабларини бузаётганининг гувоҳи бўламиз. Бу шунчаки рақамлар эмас. Мана шу 3500 рақами ортида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан олди олинган йўл-транспорт ҳодисалари, бевақт ҳалок бўлиши, бир умрга майиб-мажруҳ бўлиб қолиши мумкин бўлган инсонлар тақдири ётибди. Бу масаланинг бир томони. Унинг иккинчи томонида эса юқорида эслатганимиз — ҳам­ён  масаласи  туради. 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 1283-моддада ҳаракат тезлигини ошириб юборганлик учун жавобгарлик қай даражада тезликни ошириш миқдорига қараб белгиланади. Яъни, ҳайдовчи белгиланган ҳаракат тезлигини  соатига 20 километрдан ортиқ бўлмаган катталикда ошириб юборса, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан ортиқ бўлмаган катталикда ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилади. Шундан кейин бир йил давомида тезликни такрор ошириб юбориши базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши базавий ҳисоблаш миқдорининг тўққиз баравари миқдорида жаримага тортилади. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёҳуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбу­зарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилди. Шундан кейин бир йил давомида тезликни такрор ошириб юбориши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилади. Шундан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёҳуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этилади. Базавий ҳисоб­лаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга олиб келади.

Ҳозирги кунда республикамизда базавий ҳисоблаш миқдори 223 минг сўмдан 5 миллион 575 минг сўмгача. Агар рўзғор, тирикчилик айнан мана шу машинанинг орқасидан бўладиган бўлса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлиш даромаддан маҳрум бўлиш деганидир. Демак, машина бошқаришда тезликни ошириш ҳар томонлама зарарли. Тўғри-да, шунча миқдордаги жарима ҳар қандай оиланинг ҳам даромадига яхшигина салбий таъсир кўрсатади. Шунча пулни жаримага тўлагандан кўра, рўзғорга ишлатиш яхши эмасми? Буни изоҳлашга ҳожат йўқ. Хулосани ҳар ким ўз чўнтагига қараб  чиқаради. Зеро, ҳисобини билмаган ҳам­ёнидан айрилар.

Азизхон МУРОДОВ,

ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси

Матбуот хизмати инспектори

Жамият” газетаси

(2019 йил 13 сентябрь, 35-сон)

Бошқа хабарлар