ИБРАТЛИ ОИЛА

56

Ички ишлар бош бошқармаси маданият саройида “Ибратли оила” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Оила институтини мустаҳкамлаш, энг аввало, “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва ажримларнинг олдини олиш каби бир қатор эзгу мақсадларни намоён этишга қаратилган кўрик-танловнинг шаҳар босқичида 11 та оила 4 та шарт бўйича беллашди.

Танлов якунларига кўра, Шайхонтоҳур туманидан қатнашган Ражабовлар оиласи 1-ўринга муносиб деб топилди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Муқаддас РАЗЗОҚОВА,

Бошқа хабарлар