Курашчиларимиз Нур-Султон шаҳрида “Токио – 2020” йўлланмаси учун беллашмоқда

37

Шу кунларда Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган эркин ва юнон рум кураши баҳслари қизғин паллага кирди. Хабарингиз бор, дунёнинг 70 га яқин давлатидан энг сара курашчилар қатнашаётган жаҳон чемпионатида юнон рум курашчиларимиздан Арам Варданян кумуш, Рустам Ассакалов ва Жалгасбай Бердимуратов бронза медалларини, шунингдек, Элмурат Тасмурадов кучли бешликдан жой олиб, юртимиз спортчиларининг олимпиада йўлланмалари сонини 7 тага етказишди.

Бугун ва эртага эркин курашчиларимиз жаҳон чемпионатида совринли ўринлар учун курашиш билан бирга “Токио – 2020” йўлланмаларини қўлга киритиш мақсадида майдонга чиқишади. Терма жамоамиз сафида Рио олимпиадаси совриндори Ихтиёр Наврўзов, Осиё ўйинларининг икки карра ғолиби Бекзод Абдураҳмонов каби кучли курашчиларимиз бор.

Тўлқин РЎЗИЕВ

Бошқа хабарлар